NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Наманган: Попда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

Декабрь 30
14:18 2017

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки ер куррасининг 70 фоизи сув бўлса унинг атиги 3 фоизи ичимлик сувидир. Бироқ шу 3фоизнинг икки фоизи Шимолий қутб билан Антарктидада. Демак бугунги кунда ер юизидаги 7 миллиард инсонга 1 фоиз сув тўғри келади. Марказий Осиё мамлакатларида киши бошига 5600м3 сув сарфланар экан. Германия ё Исроилни олсак 1200 литр. Минг афсуски Ўзбекистонда ҳам киши бошига 3600 м3 сув тўғри келади. Бу жуда фожеали ва ачинарли хол. Мазкур статистикадан ҳам кўриниб турибдики, сув инсоният учун нақадар керак ва ундан оқилонв фойдаланиш барчамизга бирдек муҳим.

Президентимиз томонидан 2018-йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” дея эълон қилингани юртимизнинг барча тадбиркорлари қаторида наманганлик ишбилармонларни ҳам янада шижоат билан меҳнат қилишга ундамоқда.

Наманган вилоят “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ томонидан ҳам Поп тумани худудида жойлашган Ғурумсарой массивининг Янгиер МФЙ худудидан токи Қирчин МФЙ чегарасигача бўлган 11та маҳаллалар худудларига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича иш бошлаб юборилди.

Вилоятда меъёр бўйича 1 киши 1 ойда min.-5.5m3 ичимлик суви истеъмол қилади. Шундан келиб чиқиб, “Жийдали сой” сув омборидан 11 та (Миришкор, Ғурумсарой, Янгиер, Иттифоқ, Боғ, Тошқўрғон, Тепақўрғон, Янгиобод, Бирлашган, Водий, Янгичек) маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳолисини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.

Ушбу ишлар амалга ошгач 11 та МФЙнинг 30464 кишилик аҳолиси ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади. 5880 та хонадонга сув киради. Наманган вилоят “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Олимжон Шариповнинг айтишича ишни сифатли ва тезкор бажариш асосий вазифа қилиб белгиланган.

Лойиҳа 21-мартга қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Темурмалик ВОҲИДОВ

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрида 20дан ортиқ маҳаллада аҳолининг электр энергия таъминоти яхшиланди

    Наманган шаҳрида 19 километр ҳаво тармоғининг янгиланиши ва 15 та трансформатор подстанциясининг реконструкция қилиниши натижасида шаҳарнинг Шодлик, Машад, Мажнунтол, Гулпора, Баҳор сингари йигирмадан ортиқ маҳалласида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминланиши яхшиланди. Хусусан, Келажак тонги маҳалласида икки ярим  километрдан зиёд электр узатиш тармоғи тортилиб, янги подстанция қурилиши билан ҳудудда бир неча йиллик муаммога барҳам берилди ва юздан  ортиқ хонадон нурафшон бўлди.

    2017-10-23 23:09:433608
  1. Наманганда ичимлик суви таъминотини яхшилашга салкам 28 млрд сўм йўналтирилади

    Кейинги икки йилда Наманган вилоятида умумий қиймати 32,7 миллиард сўмга тенг 2 та янги сув тарқатиш иншооти қурилиб, 2 таси реконструкция қилинди. Натижада 419 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.  Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    2017-05-24 16:25:381175
  1. Попда қурилаётган цемент заводида сентябрда 700 киши иш бошлайди

    Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган ушбу саноат корхонасига Хитойнинг “Si Hop” компаниясидан энг замонавий технология олиб келиб, маҳаллий хомашёдан йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхона ишга тушгач, бу ерда 700 га яқин янги иш ўрни яратилади.

    2018-01-23 23:11:35987
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401663

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz