NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган пойабзалларига хорижда ҳам харидорлар кўпаймоқда

Сентябрь 07
19:24 2016

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Косонсой ал-Азиз” корхонасида жорий йилнинг биринчи ярмида 1,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар соҳа тараққиёти, қишлоқларга саноатнинг жадал кириб боришида муҳим омил бўлмоқда. Солиқ, кредитлаш, бож тўлови каби йўналишларда берилаётган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланаётган саноат корхоналари ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш билан бирга, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир. 

Буни Косонсой туманида фаолият кўрсатаётган “Косонсой ал-Азиз” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада икки йил муқаддам лойиҳа қиймати 300 минг долларга тенг модернизация ишлари амалга оширилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, сифат ҳамда дизайн жиҳатдан давр талабига мос, харидоргир пойабзаллар тайёрлаш имконияти кенгайди. Компьютерлашган технологиялар бир пайтнинг ўзида бир неча амалиётни бажараётгани туфайли меҳнат унумдорлиги бир неча баробар ортди. 

Йилига 200 минг жуфтдан зиёд пойабзал тайёрлаш қувватига эга корхонада юзга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Жорий йил корхона томонидан тендер танловида қўлга киритилган буюртма асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига мактаб ёшидаги болалар учун 40 минг жуфт пойабзал тайёрлаб берилди. Энг муҳими, сифатли ва хушбичим пойабзаллар маҳаллий хомашёдан тайёрланмоқда. 

Пойабзалнинг сифатли бўлишида асосий хомашё – чармнинг пишиқлиги, ишлов беришга қулайлиги катта аҳамият касб этади. “Нафис чарм” масъулияти чекланган жамиятининг юз фоиз табиий тери маҳсулотидан тикилаётган пойабзалларга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам қизиқиш ортмоқда. Бугун корхонанинг Тошкент шаҳрида, вилоят маркази ва туманлардаги бир неча дўкон ва шохобчалари мавжуд. Яқинда эса корхонанинг ўзида “Пойабзал дунёси” дўкони иш бошлади. 

– Ҳозирга қадар маҳсулотимиз фақат ички бозорга чиқарилар эди, ― дейди корхона раҳбари Баҳодир Тошматов. – Ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш экспортга чиқиш истиқболини очди. Яқинда халқаро кўргазмаларда иштирок этгандик, маҳсулотларимиз намуналари кўпчиликка манзур бўлди. Россия Федерацияси ва Қозоғистонга маҳсулот экспорт қилиш, Қозоғистонда савдо уйи очиш борасида шартномалар тузиш ниятидамиз. 

“Косонсой ал-Азиз” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларининг буюртмачилари тобора кўпайиб бораётгани жорий йилнинг биринчи ярмида 1,6 миллиард сўмлик товар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 20 фоиз ўсишга эришилганида ҳам яққол кўринади. 

 
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541361
  1. Наманган костюмлари хорижда

    Наманган вилоятидаги “Истиқлол”, “Ифтихор кийим саноат”, “Замин люкс текстиль”, “Текстиль либос”, “Фахр текстиль савдо”, “Рауф Азиз”, “Моҳинур либослари”, “Наманган кийим саноати”, “Сўғдиёна файз текстиль” сингари 40 га яқин корхонада юқори сифатли, хушбичим, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп костюмлар ишлаб чиқарилмоқда. 

    2016-06-09 09:23:131219
  1. Наманган пойабзалларига хорижда ҳам харидорлар кўпаймоқда (фото)

    Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Косонсой ал-Азиз” корхонасида жорий йилнинг биринчи ярмида 1,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

    2016-09-08 08:35:39784
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401750

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz