NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Наманган шаҳар ҳокими Фейсбукда ўз саҳифасини очди

Июль 01
13:57 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя ҳозирги кунда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида ўзининг амалий ифодасини топмоқда.
Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов айни замон талаби ва олийжаноб ғояни тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида Фейсбукда ўз саҳифасини очди.
Мазкур саҳифага https://www.facebook.com/profile.php?id=100026974367402 ҳаволаси орқали кириш мумкин. Фуқаролар ҳокимнинг профили орқали ўз мурожаатларини бемалол йўллашлари ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан жавоб олишлари мумкин. Қолаверса, шаҳар ҳокимининг телеграм ижтимоий тармоғида +99 899 975 70 22 халқ билан мулоқот рақами ҳам ишлаб турибди.
Дарвоқе, сектор раҳбари сифатида Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов (телеграм рақами +99 899 392 55 73) ва шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (телеграм рақами +99 899 975 70 32) Улуғбек Ҳакимов ҳам Фейсбукда ўз саҳифаларини ишга туширишгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов 2017 йил июль ойида Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган Баҳодир Маматович Бекхўжаевнинг ўрнига тайинланган.

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191130
  1. Бугун Фейсбукда Президентнинг Наманганга ташрифини томоша қилинг!

    Бугун (5 май) соат 19:00да Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув давлат раҳбари матбуот хизматининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида намойиш этилади. Ушбу кўрсатувни қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин: www.fb.com/Mirziyoyev

    2018-05-05 13:54:301102
  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51899
  1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси "Фейсбук"да ўз саҳифасини очди

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камоловна Норбоева “Фейсбук” ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди.

    2018-05-01 11:31:152187

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz