NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Наманган шаҳри ҳудудида "болалаб" кетган ноқонуний қурилишлар депутатлар ташаббуси билан бартараф этилди!

Июль 14
18:09 2017

Шаҳар ҳудудида ноқонуний қурилиш объектлари "болалаб" кетган. Оёқ босгани жой йўқ. Қаёққа қараманг, ошхона, сартарошхона, дорихона, "пайнет" шохобчалари, новвойхона... Бундай объектларни тартибга келтириш зарур. Масалан, шаҳардаги биргина "Лагман-хаус" ошхонаси, кўплаб новвойхоналар санитария-эпидемиология талабларига умуман жавоб бермайди.

Биласиз, Наманган шаҳрининг Ғирвонсой кўчаси бошида (халқ тили билан айтганда, “Танка”нинг тагида) “Лавашхона”, “Мантихона” номлари билан машҳур хўрандахона бор эди.

24 соат ишлаб, айниқса, туни билан тарбияси оғир ўспиринлар ва ёшлар масканига айланаёзган бу объект ва унга туташ бошқа шу каби ноқонуний қурилмалар, шунингдек, Миллий банк атрофидаги бундай қурилмаларни бузиш бўйича халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатларининг ташаббуси фаоллар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўтган уч кун ичида "биноча"лар таг-туги билан йўқотилиб, текислаб қўйилди. Шаҳар кўчаларини тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Анвар ИКРОМОВ

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этилади

    Ушбу масканда ҳам Имом Бухорий халқаро маркази каби халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, буюк аждодларимиз ислом таълимотига беқиёс ҳисса қўшганини аниқ мисоллар билан кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш керак, деди давлатимиз раҳбари. 

    2017-04-15 09:45:41819
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331225
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02939
  1. Заргарлик буюмлари ва қўл телефонларининг чегарадан ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди

    Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар Отабаева ва Сотиболдиева (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларни бузишга уринди. 

    2017-02-17 17:24:52758

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz