NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун Конституция китоби чоп этилди 21:29 09/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб, юртимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Конституцияси брайл ёзувида нашр қилинди.

Батафсил
Президент халқ кўнглидаги гапларни айтди 17:53 09/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз раҳбари бўлган илк кунларданоқ мазкур конституциявий принцип давлат сиёсатининг асосига айланди. Президентимиз халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишни олий мақсад, мезон қилиб қўйди. Ташкилотлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ишлайдиган бўлди. 
Батафсил
Билдиришномалар бўлими 11:32 07/12/2018
Батафсил
Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди 10:15 07/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.
Батафсил
Наманган муҳандислик-технология институтида китоб дўкони очилди 19:21 06/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган муҳандислик-технология институтида “Наманган китоб олами” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда барпо қилинган “Китоб олами” дўкони фойдаланишга топширилди.
Батафсил

Наманган шаҳрида 20дан ортиқ маҳаллада аҳолининг электр энергия таъминоти яхшиланди

Октябрь 23
23:09 2017

Мамлакатимизда электр энергияси истеъмолчилари, биринчи навбатда аҳолининг электр билан таъминотини яхшилаш мақсадида электр узатиш тармоқлари, трансформатор подстанциялари ва пунктларини модернизация қилиш ва техник янгилаш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларда Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида» ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг умумий масалалар бўйича директори, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Сайфиддин ҲУСАИНОВ мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

– Вилоятимизда мазкур дастурга мувофиқ катта ҳажмдаги, яъни 25 миллиард 98 миллион сўмликдан зиёд модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 2017 йилда 270 километрга яқин электр узатиш тармоғи модернизация, 127 трансформатор пункти реконструкция қилинади ва янгилари қурилади. Айни пайтда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан мазкур вазифалар амалга ошириб борилмоқда. Йилнинг ўтган даври мобайнида 161 километрдан зиёд электр узатиш тармоғи янгиланиб, 55 та турли қувватдаги трансформатор пункти реконструкция қилинди ёки 8 миллиард 845 миллион сўмликдан кўпроқ модернизация ишлари бажарилди. Бу билан 11 мингга яқин хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш имконияти яратилди.

Наманган шаҳрида 19 километр ҳаво тармоғининг янгиланиши ва 15 та трансформатор подстанциясининг реконструкция қилиниши натижасида шаҳарнинг Шодлик, Машад, Мажнунтол, Гулпора, Баҳор сингари йигирмадан ортиқ маҳалласида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминланиши яхшиланди. Хусусан, Келажак тонги маҳалласида икки ярим  километрдан зиёд электр узатиш тармоғи тортилиб, янги подстанция қурилиши билан ҳудудда бир неча йиллик муаммога барҳам берилди ва юздан  ортиқ хонадон нурафшон бўлди. Худди шунингдек, Олтитош маҳалласида 9 километр узунликдаги ҳаво тармоғи реконструкция қилинди ва 5 та 160 кВли трансформатор ўрнатилди, натижада мазкур маҳалладаги 500 хонадон, ижтимоий, иқтисодий объектларда электр таъминоти борасидаги муаммолар бартараф этилди.

Шу каби чора-тадбирлар вилоятнинг барча туманларида ҳам амалга оширилиб, айниқса бугунги кунда электр энергияси таъминоти бўйича муаммолар кўп бўлган қишлоқларга катта эътибор қаратилмоқда. Мингбулоқ, Косонсой, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ туманининг бир қатор қишлоқларида 80 километрга яқин электр узатиш тармоғи реконструкция қилинди, 6 километрдан кўпроқ янги тармоқлар тортилди ва йигирмадан зиёд турли трансфоматор қурилмалари ўрнатилди.

 Электр энергияси таъминоти борасида аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган Тўрақўрғон туманидаги Ҳамид Олимжон номли маҳаллада 9 километр-дан ортиқроқ тармоқ реконструкция қилиниб, 5 та трансформатор пунк-ти ўрнатиб берилди ва маҳалладаги 480 хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бундан маҳалла аҳли жуда мамнун, кекса отахон ва онахонларимиз халқимизга чексиз ғамхўрликлар кўрсатаётган Президентимизни, бу ишларни амалга ошираётган бунёдкорларимизни дуо қилмоқда.

Дастур ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан биргаликда корхона томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кам таъминланган оилалар, ҳарбий хизматчилар, раҳбарлар учун қурилаётган уй-жойларни электрлаштириш бўйича ҳам режа асосидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Юқоридаги дастур ижросини таъминлашда,  жойлардаги электр энергияси таъминоти муаммоларини ҳал этишда маҳаллий аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларда тушаётган мурожаатлар асосида иш ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ҳозиргача дастурга киритилган электр тармоқларини янгилаш бўйича ишлар 61,5 фоизга, трансформаторларни реконструкция қилиш 43,3 фоизга бажарилди ва бу борадаги ишлар барқарор суръатда давом этяпти, яъни 2021 йилгача мўлжалланган модернизация ишлари белгиланган муддатда якунланади.

Акрамжон САТТОРОВ ёзиб олди.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ ИСТИҚБОЛИ

    Мамлакатимизда энергиянинг арзон, истиқболли, қайта тикланадиган ва энг муҳими экологик нуқтаи назардан хавфсиз муқобил манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

    2016-10-10 09:06:53885
  1. Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

    Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

    2016-07-29 11:54:401108
  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191151
  1. Наманганда иссиқ-совуқ суви таъминоти яхшиланади

    Наманган ва яна 2 вилоят иссиқ-совуқ суви таъминоти учун 215 млн. долларлик ҳужжат имзоланади.

    2017-11-13 13:57:38819
  1. Экологик акцияда 250дан ортиқ тошбақа табиатга қўйиб юборилди

    Ўзбекистон Табиатни муҳофа қилиш давлат қўмитаси ва «Global master group» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган экологик акция доирасида ноқонуний овланган тошбақалар табиатга қўйиб юборилди. 

    2016-06-14 09:54:43917

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz