NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Наманган шаҳрида ис газини аниқлайдиган махсус мослама ишлаб чиқарилди

Ноябрь 24
16:55 2018
Совуқ кунлар яқинлашиши билан табиий газ таъминоти суст бўлган ҳудудларда аҳолининг иссиқлик энергиялари, электр токига бўлган талаби кескин кўпаяди. Бу даврда фуқароларнинг куз-қиш мавсумидан талофатларсиз, эсон-омон чиқиб олишлари жуда муҳим ҳисобланади. 
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2018 йил 15 ноябрига қадар республикамиз бўйича ис гази билан боғлиқ жами 31 та  нохуш ҳолат қайд этилган. Ушбу ҳолатларда 101 нафар фуқаролар жабр чеккан, яна 48 нафари вафот этган. Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари асосан аҳоли зич ҳудудлар: Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилмоқда.  
 
Қайд этиш жоиз, Ҳукумат аянчли вазиятларни камайтириш, олдини олиш борасида қатъий чораларни қидирмоқда. Масалага ечим сифатида Наманган шаҳрида ҳавода ис гази ва табиий газ миқдорини аниқлайдиган махсус мослама ишлаб чиқарилмоқда. Бу аҳолини мавсумдан соғ-омон ўтиб олишларини таъминлашда яна бир самарали ечим бўлиши кутилмоқда. 
 
“Аҳолини ис газидан заҳарланиш ва ёнғиннинг олдини олиш” масъулияти чекланган раҳбари Ҳусанбой Юнусовнинг айтишича, хорижда ҳам аҳоли бу турдаги аппаратлардан кенг фойдаланади. Ўзбекистонда эса ҳали ушбу инновация йўқ эди.
 
“Мавжудлари ҳам чет элдан қиммат нархда импорт қилинади. Шунинг учун халқимизда бунақа қурилма ҳақида деярли тушунча йўқ. Унинг афзалликлари ҳақида гапиришдан аввал баҳосини тушириш керак. Бунинг учун маҳсулот ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш керак эди. 
 

 

Ғоя 5 йил олдин пайдо бўлган. Президент виртуал қабулхонаси очилгандан кейин ўз таклифларимни берганман. Тадбиркорларга ҳам ўз ташаббусимни айтганман. Шу йилнинг май ойида Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида ҳам ушбу лойиҳа қўллаб-қувватланди ва натижада қурилма оммавий равишда 1 ноябрдан бошлаб ишлаб чиқариляпти”, - дейди МЧЖ раҳбари Ҳусанбой Юнусов. - Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни Жанубий Корея технологияси ва тажрибасини ўрганган ҳолда тайёрлашини билдирди. 
 

 
“Корхонамиз ходимлари у ерда ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, ўз билимларини ошириб қайтишди. Махсус ускуналарни корейс ҳамкорларимиздан сотиб олиб,  3 йиллик тажриба-синовлардан сўнг (корхона 2015 йилда ташкил топган) Наманганда ишлаб чиқаришни бошлаб юбордик. 
 
“HOME GS” деб аталувчи маиший универсал ҳимоя газосигнализатори  ёнувчи метан, пропан ва заҳарли ис газларини автоматик равишда сезади ва белгиланган миқдордан ортиб кетганда махсус клапан орқали газни тармоқдан узиб қўяди. Қурилма сизиб чиқаётган газ хавфи бартараф этилгунга қадар огоҳлантирувчи овозли сигнал бериб туради. Қурилма электр энергияси йўқ бўлган тақдирда хам 12 соат мустақил электр энергиясиз узлуксиз ишлай олади. “HOME GS” газосигнализаторидан ахоли яшаш уйлари, барча ижтимоий-иқтисодий объектлар, кўп қаватли уйлар, иссиқлик станциялари, саноат корхоналари хамда барча газ қурилмаларидан фойдаланадиган  объектларда кенг фойдаланиш мумкин”, - дейди Ҳусанбой Юнусов.
 

 

Маълумот ўрнида, Ис гази (SO) рангсиз, ҳидсиз, заҳарли бирикма бўлиб,  ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари, табиий газ бутунлай ёнмаслиги натижасида юзага келади. Ушбу модда инсон организмига нафас йўллари орқали таъсир қилади. У гемоглабин билан кислородга нисбатан 300 марта кучли бирикма – карбоксигемоглабинни ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кислород ташиш қобилияти сусаяди ва бу гипоксия (кислород етишмаслиги), оғир ҳолатларда эса аноксияга олиб келади. Шу тариқа инсон ҳаётига нуқта қўйилиши мумкин.
 

Мавзуга оид

  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191224
  1. Ўзбекистонда гриппга қарши янги вакцина – «Vaksigrip» ишлаб чиқарилди

    Пойтахтимизда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни, Франциянинг «Санофи» фармацевтика компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган гриппга қарши янги вакцина тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

    2016-11-10 19:33:101809
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401922
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451119

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz