NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган шаҳрида маданий мерос объектлари қай аҳволда?

Октябрь 23
18:45 2018
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда экоҳаракат вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида муҳим масала сифатида юртимиздаги тарихий обидаларни тиклаш ва таъмирлаш, буюк аждодларимизнинг қадамжоларини обод этиш бўйича олдимизда бир қанча вазифалар турганлигига эътибор қаратилган эди.
 
Айни шу долзарб вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудларидаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёни изчи олиб борилмоқда.
 
ЎзМТДП Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи биргаликда ташкил этган ишчи гуруҳи бугунги кунда шаҳар ҳудудидаги мавжуд маданий меърос объектларининг тегишлилик даври, мулк ва эгалик ҳуқуқи, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, ер участкасининг майдони ва ундан фойдаланиш ҳолати, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги, объектнинг техник ҳолати, муҳофаза белгиси ва объектда амалга оширилиши лозим бўлган асрашга доир ишлар атрофлича ўрганилмоқда.
 
Таъкидлаш жоиз, шаҳримиз ҳудудида жами 38 та маданий мерос объекти бўлиб, улардан диққатга сазовор масканлар 1 та, архитектура ёдгорликлари 30 та, архиологик ёдгорликлар 3 та, монументал ёдгорлик объектлари эса 4 тани ташкил қилади.
 
– Ҳар бир халқнинг ўз эътиқоди ва муқаддас қадамжо-зиёратгоҳлари мавжуд, – дейди ЎзМТДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Нозима Рўзиматова. – Вилоятимизда, шу жумладан шаҳримизда ҳам халқ томонидан эъзозлаб келинаётган табаррук зиёратгоҳ масканлар бор. Булардан бири “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳидир. Мазкур зиёратгоҳ “Ғирвонсой” даҳасида жойлашган. Ҳозирги кунда реконструкция қилинган мазкур маскан зиёратчилар билан ҳамиша гавжум.
 
Ушбу зиёратгоҳ ҳақида турли ривоятлар бор. Баъзилар, мазкур зиёратгоҳ Ислом оламининг турли гўшаларида ва турли йилларда яшаб ўтган ўн бир Аҳмадлар номи билан аталувчи тасаввуф илмининг йирик намоёндалари бўлган шайхлар ҳурмати учун тикланган зиёратгоҳ дейишса, баъзилар фиқҳ ва тариқат аҳли вакили Ўн бир Аҳмад ҳазратларининг қабрлари дейишади. Айтишларича, Ўн бир Аҳмад ҳазратларининг зоти шарифлари пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га бориб тақалар экан.
 
Партия ходимлари ва фаоллари, ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, вилоят маданият бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ўрганишлари жараёнидан хулоса қилиб чиқадики, аксарият тарихий ёдгорликларнинг ҳолати аянчли аҳволга келиб қолган, тегишли мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолмоқда.
 
Масалан, шаҳарнинг Исфархон маҳалласи, Марғилон кўчасида жойлашган Исфахон ота қабрлари буткул қаровсиз аҳволда. Гоҳ-гоҳида маҳаллий аҳоли томонидан ободонлаштириб турилади. Шунингдек, “Қўқон” кўчаси, 5-уйда жойлашган “Сирли масжид” зиёратгоҳи ҳам абгор ҳолатга келиб қолган. Фақатгина дарвозаси-ю, ундаги улуғ зотлардан бири Хусайн Халифанинг мақбараси сақланиб қолган бу эътиборсиз жойдаги бинодан “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини фойдаланиб келмоқда.
 
Партия ва депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида ишчи гуруҳи томонидан олис ва яқин ўтмишдан дарак берувчи муқаддас манзиллар, қадамжоларни белгиланган тартибда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
 
Ўрганиш ишлари якунлари бўйича тегишли таклиф, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мутасадди ташкилотларга юбориш ҳамда унинг натижалари юзасидан муҳокама қилиш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш ҳам кўзда тутилган.
 
Сардор РАҲИМОВ,
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ишчи гуруҳи аъзоси.
 

Мавзуга оид

  1. Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради.

    2017-01-09 16:03:33860
  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191121
  1. ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

    Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3067-сон «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарориимзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

    2017-07-02 16:11:39869
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401750
  1. "Олтин мерос"нинг меросхўрлари ким? Ёки бир ярим аср аввал Наманганга илк техникани олиб кирган Қодирхўжа эшон уйининг бугунги аҳволи ҳақида

    Маданий мерос обьектлари, тарихий обидаларни сақлаш ва авайлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг номи қоғозда бору иши умуман йўқлиги, айнан шу Қодирхўжа Эшон уйининг ўн йиллардан бери аянчли ҳолатда ётгани билан исботлаш мумкин. Наманганлик меценатнинг уйида хожатхона қурилишига ҳам бефарқ қаралди. Икки қаватли дўкон ва омборхона бунёд этилишига жамоатчилик ва мутасадди раҳбарлар бир неча йиллардан буён кўз юмиб келишмоқда. Қадриятлар авайлаш ҳақида маърузалар қиладиган муҳтарам имомларимиз ҳам бундай нохуш ҳолатларни кўриб кўрмасликка олиб келишаётганини қандай тушуниш мумкин?

    2017-11-02 07:21:2310951

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz