NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Наманган шаҳрида талабаларга дарс бераётган америкалик Алекс Баррет ким?

Октябрь 23
23:35 2017

Ҳозирги даврга келиб, инглиз тили бутун дунё тилига айланди. Бу тилнинг ривожланиши учун республикамизда барча шарт-шароитлар ва бир қанча имкониятлар яратиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларда ўқитишнинг комплекс тизими яратилди. 2012 йилнинг 10 декабрида  Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги  қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва режалари, дарсликларни ишлаб чиқиш, шунингдек, таьлим жараёнини ташкил этиш учун етакчи хорижий ўқув марказларини, чет тиллар бўйича халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш белгилаб қўйилган эди. Шундай халқаро экспертлардан бири 2015-2017 йиллар давомида Наманган Давлат университетининг инглиз тили кафедрасида «Тинг-лаш ва гапириш» фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган Алекс Жеймс Барретдир.

Унинг таржимаи ҳолига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Алекс Жеймс Баррет 1980  йил 1 ноябрда Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида туғилган. Сан-Франциско Давлат университетини тамомлаган. Ке-йин бир қанча мамлакатларда инг- лиз тили мутахассиси сифатида фаолият юритган. Яхши кўрган машғулоти - югуриш, китоб ўқиш.

Алекс Баррет НамДУдаги фаолияти давомида бир қанча ташкилий ишларни амалга оширди. Жумладан,  ҳафтада уч кун шу ердаги талабалар учун бепул «speaking club»ни ташкиллаштирди ва бу орқали талабаларнинг дунёқарашини, фикрлаш қобилиятини шакллантириш мақсадида турли хил илмий ва қизиқарли мавзулар юзасидан музокара тарзида дарслар олиб борди.

2016 йилда эса университетнинг мутахассис ўқитувчилари билан бирга Қозоғистонда ўтган халқаро конференцияда иштирок этди.

2017 йил 30 март санасида университет талабалари учун «English speech contest» яьни, инглиз тилида нутқ сўзлаш бўйича конкурсни эълон қилди. Конкурс қатнашчиларининг барчаси сертификат билан тақдирланди. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига эса эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди. 

Алекс Баррет Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ташкил этилган бир қанча конференция ва танловларда қатнашди. Бундан ташқари, университетнинг инглиз тили кафедраси ўқитувчилари учун ҳафтада бир  маҳорат дарсларини ташкил қилди. Қисқача айтганда, талабаларимизнинг замонавий фикрлаш салоҳиятининг ошишига у ўз ҳиссасини қўша олди.

Хорижлик домламиз фаолияти давомида маданиятимиз, урф-одатларимиз билан яқиндан танишди. 

- Мен ажойиб инсонлар билан ишлаганимдан жуда ҳам мамнунман. Мени лол қолдирган нарса - одамларнинг меҳрибонлиги ва меҳмондўстлиги бўлди, - дейди у. Яна  унда энг ажойиб таассурот қолдиргани - ўзбек палови эканлигини қўшиб қўйди. 

Америкалик устозимизнинг биз учун дарслари қизиқарли, жонли, барчани бирдек жалб қила олиши билан маъқул бўлди. Машғулотларни ҳаётий мисоллар билан боғлаб ўтиши ёқди. Сабоқлар фақат инглиз тилида бўлганлиги учун ҳам талабалар унга жавобан шу тилда мурожаат қилишга, жавоб қайтаришга, мулоқотга киришишга интилдилар. Домламиз ҳар бир талаба билан эркин савол-жавоб, мулоқотлар олиб боради. Мавсум давомида ўзи ҳам ўзбек тилини  ўрганишга ҳаракат қилди.

Хуллас, Алекс Баррет биз ёшларда катта таассурот қолдирди. Ана шундай мутахассис билан бевосита мулоқот ўтказиб, унинг дарсларида қатнашиб, керакли билим ва кўникмаларни олишимизга имкон яратиб берганликлари учун  ташкилотчилардан  бағоят миннатдормиз. Умид қиламизки, бундан буён ҳам Алекс Баррет каби мутахассисларнинг юртимизга келиб, таълим жараёнларидаги иштироки кенгайиб боради.

Аъзамхон СОБИТОВ

 

Таҳририятдан: Юқорида америкалик Алекс Баррет ҳақида талабанинг фикрини эътиборингизга ҳавола этдик. Хорижлик мутахассисларнинг ёшларимизга қандай таълим беришаётгани ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. 

Мавзуга оид

  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191092
  1. Янги йил таътили вақтида талабаларга темирйўл чипталари чегирма билан сотилади

    ОТМ коллеж ва лицейлар талабалари янги йил таътили вақтида темирйўл чипталарини ярим баҳода сотиб олиш имконига эга бўлдилар.

     

    2016-12-20 09:35:58521
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401711
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:15956
  1. Президентимиз Миср Бош имомини қабул қилди: таниқли араб олимлари Ўзбекистонда дарс беради

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.

    2018-10-11 20:53:34357

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz