Наманган шаҳрида Янги йил арчаси ўрнатилди (фото)
Наманган шаҳридаги "Бобур" боғида катта байрам томошалари ташкил этилмоқда. Бу байрам томошаларига келган аҳолининг мароқли дам олиши, болажонларнинг дилдан қувнаши учун кўпроқ қулайликлар яратишда муҳим аҳамият касб этди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги марказий хиёбонлар, майдонларда байрам арчалари ўрнатилиб, совғалар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. Театрлаштирилган маданий дастурлар намойиш этилмоқда.
Наманган шаҳридаги марказий кўчалар, корхона ва ташкилотлар бинолари байрамга мос безатилди. Тунги иллюминациялар, турли чироқлар ўрнатилди.
Янги йил арафаси ўтган даврни сарҳисоб этиш, босиб ўтилган йўлни атрофлича таҳлил этиш, истиқболдаги режаларни белгилаш учун қулай имкониятдир. Поёнига етиб бораётган 2017 йил Ватанимиз истиқлолининг шонли 26 йиллиги нишонланган йил сифатида тарих саҳифаларида муҳрланиб қолади.
Дилмурод АБДУЛЛАЕВ олган суратлар.
Мавзуга оид
- 2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.
Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Айни пайтда ушбу хиёбонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг марказига оташнафас шоирнинг ўзи номи билан аталган истироҳат боғига ўрнатилган ҳайкали кўчириб келиб ўрнатилди.
Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди