NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган шаҳридаги Фурқат номидаги маҳалла – танлов ғолиби

Июль 26
17:41 2016

Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида «Энг намунали  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 12 та МФЙ  қатнашдилар.

Танлов якунига кўра  Наманган шаҳридаги «Фурқат»  маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринга муносиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Норин туманидаги «Қизилтов» маҳалла фуқаролар йиғинига иккинчи, Янгиқўрғон туманидаги «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинига учинчи ўрин насиб этди. 

– Танловда билим ва тажрибамизни яна бир бор синовдан ўтказдик, – дейди “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саодатхон Холбоева. – Айниқса, савол-жавоб шарти бўйича “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунлар ҳамда ушбу қонунлар асосида қабул қилинган қонуности ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда берилган саволлар билим савиямизни янада бойитди. Бундан ташқари соҳадошларимиз билан тажриба алмашдик. 

“Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” танлови жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, жамиятда маҳалла институтининг ўрнини кенгайтириш, нуфузи ва таъсирини янада оширишда ўзаро тажриба алмашиш мактаби сифатида аҳамиятли бўлди. Тадбир жараёнида йиғинлар фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар, ҳунармандчилик ишлари, миллий либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. 

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Концерт дастури тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Наманганлик футболчи қизлар минтақа ғолиби бўлди

    Наманганда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида футбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган “Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичида Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари жамоалари ғолиблик учун баҳслашди. 

    2016-08-09 07:36:36793
  1. Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” харидорларга манзур бўлмоқда

    Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” масъулияти чекланган жамиятида қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. 

    2016-07-14 18:59:401096
  1. Наманганлик Фурқат Ёқубов MMA бўйича жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритди

    Ўзбекистонлик аралаш яккакурашлар жангчиси CKF World Championship турнирида хитойлик рақибидан устун келди.

    2016-11-23 09:04:421127
  1. Москва кўчаларида 1000 та автобусни ўзбек ҳайдовчилари бошқаришади. Миграция агентлиги танлов асосида 60 минг  рублгача бўлган маош таклиф этмоқда
    Шартномада уч ойлик синов муддати кўзда тутилган. Ҳайдовчиларга 43 мингдан 60 минг рублгача маош белгиланган. Уларга қўйилаётган талаблардан яна бири, унинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги ишловчиларнинг  иш тажрибаси 1 йилдан ошиқ бўлиши лозим.
    2017-05-14 11:37:521105
  1. Наманганлик Севинч Муҳаммаджонова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

    Наманган вилояти Чуст спорт коллежининг 1-босқич ўқувчиси  Муҳаммаджонова Севинч Иброҳимали қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

    2017-03-06 18:13:451178

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz