NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” харидорларга манзур бўлмоқда

Июль 14
18:59 2016

Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” масъулияти чекланган жамиятида қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. 
Президентимизнинг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа эгалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар учун янада кенг имкониятлар яратди. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланган корхона жамоаси мева-сабзавот маҳсулотларини қайта тайёрлашда яхши натижага эришмоқда. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 тоннага тенг. Олча, ўрик, шафтоли, олма ва бошқа мевалардан тайёрланаётган 10 дан ортиқ турдаги компот, шарбат ва мурабболар, бодринг ва помидор тузламалари, томат пастаси нафақат Наманган, балки бошқа вилоятларда ҳам ўз харидорига эга. Маҳсулотлар 420 граммликдан бошлаб 3 литргача бўлган сиғимли шиша идишларда қадоқланаётгани харидорларнинг танлаш имкониятини кенгайтирмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 10 тоннага яқин олча компоти тайёрланиб, ички бозорга чиқарилди. Айни пайтда корхонада пешма-пеш пишиб етилаётган мева-сабзавотлардан хомашё захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу кунгача 30 тонна олча корхона омборхонасига ғамлаб қўйилди. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича 20 дан зиёд фермер хўжалиги билан шартнома тузилган.
Корхонанинг умумий сиғими 40 тонна бўлган замонавий музлатгич-омборхонаси хомашё захирасини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётир. 
– Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор замирида аграр тармоқни иқтисодиётнинг замонавий ва илғор тармоғига айлантиришдек эзгу мақсад мужассам, – дейди корхона раҳбари Нуриддин Шоҳобов. – Давлатимиз раҳбарининг юқорида зикр этилган қарори тадбиркорларни янги-янги бизнес лойиҳалар устида изланишга ундамоқда. Хусусан, ушбу қарор асосида мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган субъектларнинг бир қатор солиқ ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилингани ҳам катта имтиёздир. Бу тадбиркорларга тежаб қолинган маблағни ишлаб чиқаришга йўналтириш имкониятини беради. Биз ҳам корхонамизни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулотимизни экспорт қилиш ҳаракатидамиз. 

Акрамжон Сатторов, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳридаги Фурқат номидаги маҳалла – танлов ғолиби

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида «Энг намунали  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 12 та МФЙ  қатнашдилар.

    2016-07-26 17:41:30835
  1. "Наманган момиқ сочиқлари" юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда

    Ҳозирда бу ерда “ART SOFT TEX” ёрлиғи билан турли бичим ва рангдаги момиқ сочиқлар, катталар ва болаларга мўлжалланган халат ҳамда чойшаб каби 350 дан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрланмоқда.

    2017-11-30 09:52:501593
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401711
  1. Тошкент норини билан машҳур эди... Наманганнинг Норини эса тошкентликларга манзур бўлмоқда!

    Салкам 100-150 ёшдаги азим дов-дарахтлар, гулзорларни оғушига олган, соя-салқин, хушҳаво  ушбу дам олиш масканини айлансангиз кўзингиз қувнайди. 200 ўринга мўлжалланган оромгоҳда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароит муҳайё. 25х10 метр ҳажмдаги сузиш ҳавзаси, баскетбол, волейбол, мини футбол, теннис, бадминтон майдончалари болалар билан гавжум.

    2017-06-18 00:44:461406

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz