NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Наманган шаҳридаги номсиз маҳалла ёҳуд тўрт йилдан бери муаммолар гирдобидаги аҳолининг арзу додини ким эшитади?

Январь 22
01:04 2018

Наманган шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки тарафини бузилиши, бунинг натижасида Наманганнинг кўркига кўрк қўшилгани, маҳобатли кўп қаватли турар-жой бунёд этилди. Уларни битмасидан олдиноқ эгалари сотиб олиб бўлишди. Кўплаб савдо маиший хизмат шаҳобчалари даромадга кирди. Ана шу жойларда туғилиб, киндик қони тўкилган туб аҳоли эса шахарнинг бир чеккасига – халқ тили билан айтганда «Геройни шийпони»га кўчирилди.

- Бизни уйларимиз бузилиб ўрнига янги бинолар тушишини айтишганда на қувонишимизни, на хафа бўлишимизни билмаганмиз. сабаби биз барча шароитларга эга уйимизни ташлаб ҳокимият томонидан ажратиб берилган мана шу жойларга кўчиб чиқдик, бу ерда яшаш учун умуман шароит йўқ, лекин уйларимиз бузилишидан олдин бизга бошқача ваъдалар берилган эди, - дейди   Мавлуда опа Каримова.

 

Ҳисоб-китобларга кўра 6500 аҳоли кўчиб чиқиши лозим эди. Айни пайтда ҳеч бир маҳалла таркибига киритилмаган, на раиси, на посбони бўлган қайсидир мутасаддилар томонидан оғзаки равишда Баркамол авлод деб номланмиш бу масканда таҳминий ҳисобга кўра 1200-1500 атрофида аҳоли истиқомат қилмоқда.

Уларнинг бир қатор муаммолар қийнаб келаётир.

 

Муаммо №1

Авваллари ташландиқ ҳудуд ҳисобланган бу ерларни тарбияси оғир, жиноятга мойил инсонлар ўзига пакка қилган. Айни пайтда аҳоли кўпайган бўлсада ҳамон эски жойини қўмсаганлар бу масканни тарк этмаган. Қабристон ва оқар сув атрофи тунда умуман ёритилмайди. Кечқурун йўлтасарлар ўтган кетганни тунаш ҳоллари, аёл-қизларга тегажоқлик қилиш ҳоллари кузатилмоқда. 2017 йилнинг 31 декабрь куни ташлнадиқ тегирмонга безорилар бир йигитни уриб ташлаб кетишгани маҳалладошлар томонидан таъкидланди.

Ечим № 1

Ушбу масканни шаҳар ИИБ ва кенг жамоатчилик иштирокида Жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд деб эьлон қилиш лозим. 

 

Муаммо №2

Ичимлик суви ва йўл-кўприк тизими умуман талабга жавоб бермайди. Яқинда 85 ёшли отахон кечқурун туманда заканга тушиб кетиб, эрталабгача қолиб кетди. Ҳаёт билан видолашди.

- У ўз ажали билан ўлмади, бақувват эди. Закан чуқур одамни тортиб кетади, - дейишади маҳалладошлари. - Икки ёшли болакай ҳам заканга тушиб кетиб норасида кетган. 

Бу ҳудуддаги ариқ ва зовурларда икккита теракни кесиб борпо этилган «қилкўприк»лар мавжуд. Ичимлик суви сойдан оқиб келувчи ариқлардан, ариқларнинг юқори қисмида истиқомат қилувчи терифурушлар - кўнчилар ҳовлисидан ўтиб келади ва аҳоли томонидан истеъмол қилинади.


Ечим№2

Ҳар бир хонадонга ичимлик суви тармоғини тортиш лозим. Бунинг учун вазият ўта даражада муаммоли эмас, сув тармоғи яқин. 

Аҳоли эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, мини кўприклар қуриш лозим. Йўллар асфальтланиши, хавфли бурилиш қисмлари кенгайтирилиши керак.

 

Муаммо№3


Маҳалла фуқаролар йиғини йўқлиги боис, маҳаллий аҳоли уч-тўрт йилдан бери бузилиб кетган уйлари пропискасида.

Ногиронлар, кам таъминланган ижтимоий ёрдамга муҳтожлар сансоларликка маҳкумдирлар.


 

Ечим№ 3


МФЙ тузиш лозим! Аҳоли муаммоларини ечиш ўта зарур!

Рs: Мана шу худудда истиқомат қилаётган аҳоли ўтган давр мобайнида жуда кўплаб мутасаддиларга ва турли ташкилот, идораларга мурожаат қилишган лекин айни пайтгача рахбарлар бу масалаларга панжа ортида қараб келишмоқда. Улар бизга мурожаат қилиш орқали муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратишни мақсад қилишган.

БИЗ ҚАЙТДИК, ЛЕКИН МУАММОЛАР ҚОЛДИ.

Анвар Икрамов,

Темурмалик Воҳидов.

Мавзуга оид

  1. "Ишонч телефони" эшитади...

    Чортоқ тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Баҳром Абдувалиевга карашли савдо шоҳобчасида тадбиркор харидорга 16,0 минг сўмга харид чеки бермаганлиги, шоҳобча кассасида кунлик савдодан тушган 19,0 минг сўм нақд пуллар мавжудлиги, шоҳобча НКМ ва терминал билан жиҳозланмаганлиги маълум бўлди.

    2017-11-24 09:26:52808
  1. Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” харидорларга манзур бўлмоқда

    Наманган шаҳридаги “Мадад малҳам шарбатлари” масъулияти чекланган жамиятида қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. 

    2016-07-14 18:59:401120
  1. Тўрт фуқаро Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муносиб топилди

    Президент тўрт фуқарога «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

    2016-08-24 10:13:57862
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401800
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:571105

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz