NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил

Наманган  шаҳридан ўтган канал соҳиллари  кимларга  хизмат  қилмоқда? Бу ердаги ноқонуний иншоотлар депутатлар ташаббуси билан бузилмоқда?

Июль 21
21:17 2017

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар, халқ вакиллари олдидаги муҳим вазифаларга бағишланган маърузаси мазмунини биласиз. Ана шу йўл-йўриқлардан  куч олган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари халқона ишларга бош бўлдилар. Улар йиғилиб, шаҳримизнинг энг оғриқли муаммоларини ечишган киришдилар. Бир ҳафта аввал уларнинг саъй-ҳаракатлари билан катта йўл бўйидаги ноқонуний қурилиш объектлари олиб ташланди.

Куни кеча улар Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни муҳокама этишди. Ана шунда бутун шаҳарга эмас, айрим шахсларга хизмат қилаётган Шимолий Фарғона канали соҳилидаги ошхоналар фаолиятини тилга олишди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, деярли барча тамаддихоналар  ноқонуний экан. Ошхона раҳбарлари Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Шимолий Фарғона канали бўлими билан каналнинг чегара ҳудудини ободонлаштириш – кўчат экиб, ярим шерикликда фаолият юритиш юзасидан шартнома имзолаганлар. Уларнинг бирортасига на енгил типда, на муҳташам ошхона қуришга руҳсат этилмаган.

Сув ҳаёт манбаи. У табиат ва жамиятнинг чанқоғини қондиради. У эшилиб оққан ҳудудларда ҳаво мўътадил бўлади. Шунинг учун бу гўшаларга одамлар ташнадирлар. Бироқ, орамизда шундай шахслар ҳам пайдо бўлдики, улар тадбиркорларга яратилган шароитдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаландилар. Кимдир канал бўлими  билан манзарали дарахт экиш бўйича шартнома тузган. Кимдир бу ташкилотни, ташкилот ўрнида кўрмаган. Қурилиш ва назорат органлари – архитектура, ДСНЭМ, экология ва атроф-муҳитни назорат қилиш инспекцияларининг гапини бир пулга олмаган. Давлат тузилмаларининг турли органларида турли лавозимдаги акахонларининг тиргагида канал қирғоғидаги чегара ҳудудини эгаллаб олганлар.

Биринчи йили оддийгина сўри ўрнатиб, чойлашиб турдилар. Сўнг енгил айвонли тамаддихонага айлантирдилар. Кейин эса темир қувур, арматура, швеллер сингари материаллардан мустаҳкам сўрилар ва бинолар пайдо бўлди. Ҳозирга келиб, даҳшатли иншоотлар – икки қаватли ресторанлар қурилди. Бу пулдор валломатлар нега шаҳар ҳудудини “ниматалаб” ташламоқдалар. Ахир, умумҳалқимизга хизмат қиладиган сув соҳилларини шундай ўзбошимчалик билан эгаллаб оладиларми?

Бу гўшалар ёзда хўрандалар билан гавжум бўлиши, бебилиска пул ишлаши, ҳеч кимга сир эмас. Мижозлар чўнтагини енгиллаштиришнинг ҳадисини олганлари ҳам бор гап. Бир официант тўрт-беш стол ёки сўрини “банд қилинган” дейди. Ноилож айтган нархига кўнасиз. Тарвуз, шафтоли, чилиги, ўрик қўйилади. Емасангиз ҳам “куни битган мева”га пул тўлашга мажбурсиз. Бу масаланинг иқтисодий-маънавий томони.  Ахир бу шахслар ҳамманинг , ҳар бир шаҳарликнинг, шаҳримиз меҳмонларининг умумий фойдаланувидаги ерига нега хўжайин бўлиб олдилар?!

Депутатлар заб иш қилишди. Улар шаҳарнинг шаҳарсозлик талабларига мос талаб билан чиқишди. Бугун эрталаб ана шу ташаббуснинг ижросига киришилди. Қонунга хилоф бу қурилишлар бузилмоқда. Негаки, на каналлар бўлимини, на архитектурани, на экологияни назар-писанд қилмай катта-катта маблағ сарфлаганлар, аллақачон ўз фойдаларини чиқариб улгуришган. Агар улар катта зарар кўрадиган бўлсалар, бунга ҳам уларнинг ўз бебошликлари сабабдир.

Марказий шаҳарларни биласиз, ўзимизда Тошкент, Қарши, Россияда Москва, Санкт-Петербургни кесиб ўтадиган канал ва дарёларнинг қай соҳилида иншоот қурилган. Ҳеч қайсисида! Фақат сайр йўлаги, фақат ҳордиқ ўриндиқлари бор холос.

Биз наманганликлармиз, ўз шаҳримиз келажаги учун жонкуяр бўлайлик. Яқин йилларда бизнинг шаҳримиз ҳам  экотуризм маркази бўлади. Ўша кунларни ҳаммамиз бирга кўрайлик. Ўз шахсий манфаатларимиздан ўз шаҳримиз истиқболини устун қўяйлик.

Раҳимжон Ирисов,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Бош прокуратура тадбиркорлардан қонунларни яхшилаш бўйича таклифлар қабул қилмоқда

    Бош прокуратура қонунчиликка тузатишлар киритиш учун бизнес ривожига халал берувчи муаммоларни ўрганмоқда.

    2016-11-05 10:38:49747
  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40999
  1. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амударё орқали ўтган янги кўприкларни очди

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Амударё орқали ўтган янги темир йўл ва автомобиль кўприкларини очди.

    2017-03-07 19:38:34649
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02938
  1. Заргарлик буюмлари ва қўл телефонларининг чегарадан ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди

    Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар Отабаева ва Сотиболдиева (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларни бузишга уринди. 

    2017-02-17 17:24:52758

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz