NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган туманида яшовчи 106 ёшли Морияхон момо Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Август 27
15:42 2016

«Ҳамма гап лаҳзададир. У киши ҳаётини белгилайди». Буюк донишманд  Франц Кафканинг бу ҳикмати замирида мужассам ҳаёт ҳақиқатини шундай англаб етасан киши. Инсон умри давомида шундай лаҳзалар борки, унда нигоҳларда бахтиёрлик зуҳур этади, ўтган умр учун шукур келтириш, эзгулик, яхшилик изсиз кетмаслиги намоён бўлади.

Наманган туманининг Қоратепа маҳалласида яшовчи 106 ёшли Морияхон момо Пирматованинг Республикамиз Президенти томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланиши тантаналарида иштирок этиб, ана шу фикрлар хаёлимиздан ўтди. Кеча кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, меҳмонлар кексалик гаштини сураётган онахонни қутлаш учун унинг хонадонига йиғилдилар. Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров  давлатимизнинг юксак мукофоти ҳамда вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини тақдим этар экан, онахон билан самимий суҳбат қурди. 16 нафар фарзанд, 158 нафар набира, эвара-чевараларнинг севимли бувижониси Морияхон момонинг кўзларига севинч ёшлари тўлиб, бундай эъзоз, эътибор ва ҳурматдан тўлқинланиб, юртга тинчлик, файз-барака тилади. Икки аср билан юзлашган момонинг хотиралари, панд-насиҳатлари хулосалар чиқаришга, юртдаги тинчликнинг, дориломонликнинг, файзиёбликнинг  қадрига етишга ундайди. Эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларимизнинг моҳиятида инсонпарварлик, одамийлик, меҳр-оқибат туйғуларининг мужассам эканини теранроқ англаб етасан киши. Бундай бахтиёрлик манзаралари юртимизнинг ҳар бир гўшасида, шаҳар ва қишлоқларида давом этмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамнинг 25 йиллик санаси юртдошларимизга ана шундай фарахбахш туйғуларни бахш этмоқда.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Суратда: Морияхон момо.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат. 

Мавзуга оид

  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07955
  1. Ёш журналистлар тақдирланди

    27- июнь мамалакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади.

    2016-06-25 14:57:581088
  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов

    Ватанимиз, бутун ўзбек халқи ўта оғир жудоликка учради. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу йил 2 сентябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. 

    2016-09-03 09:57:27844
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401748

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz