NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргинома 12:47 18/06/2018
Батафсил
Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда 10:00 18/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Батафсил
Ҳажга бориш тартибидан хабардормисиз? 20:13 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.
Батафсил
"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда 19:43 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ...

Батафсил
"Истеъдод мактаби": ёш ижодкорлар Наманганда сараланди 20:08 16/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Семинар доирасида ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, бадиий публицистика, драматургия, назм ва наср каби йўналишлар бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга Наманган вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил

Наманган туманидаги сайёр қабулда муаммолар ечими юзасидан чоралар кўрилди

Апрель 15
11:03 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланган жорий йилда республика миқёсидаги давлат бошқаруви, халқ вакиллиги органлари, маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбариятининг жойлардаги сайёр қабули изчил давом эттирилмоқда.

Наманган тумани ҳокимлигида ташкил этилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги қабулхонаси мудири, вилоят ҳокими, вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти фуқаролар томонидан давлатимиз раҳбарининг виртуал ва тумандаги қабулхонасига юборилган мурожаатлар асосида фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб борилди.

Тадбирга туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий муассасалар, коммунал ва бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари раҳбарлари жалб этилди.

Сайёр қабулда туманнинг Қумқўрғон, Шўрқишлоқ, Шўрқўрғон, Хонобод, Боғишамол, Кичик Тошбулоқ, Нурафшон, Истиқлол, Навбаҳор, Тепа Қиёт, Кичик Тошбулоқ қишлоқлари, Тошбулоқ шаҳарчаси ва шунингдек Наманган шаҳридан Халқ қабулхонасига мурожаат қилган йигирма нафардан зиёд фуқаролар таклиф этилиб, уларни қийнаётган муаммолар ечими юзасидан чоралар кўрилди.

– Маҳалламиз ташкил топганидан буён кўп вақт ўтганига қарамай электр таъминоти талаб даражасида эмас ва сабаби давлат стандартига мос симёғочлар ўрнатилмаган, аҳолининг ўз имкониятидан келиб чиқиб ўрнатиб олган қўлбола симёғочлар орқали сим тортиб фойдаланиб келинаётган эди , – дейди Шўрқўрғон маҳалласида яшовчи Хайрулло Хўжаев. – Бу, албатта, сифатсиз электр таъминоти билан биргаликда хавфсизлик техникасига хам зид эди. Бу масалада шу пайтга қадар қилган мурожаатларимиз натижасиз қолаётган эди. Бугун ушбу қабулда маҳалла номидан қилган мурожаатимиз кўриб чиқилиб, туман электр таъминоти корхонаси раҳбариятига бир ой муддатда замонавий электр тармоғини тортиш вазифаси қўйилди.

– Олий маълумотли бўлишимга қарамай ишсиз юрган эдим, – дейди Кичик Тошбулоқ қишлоғида яшовчи Камола Деҳқонова. – Ишга жойлашиш юзасидан ёрдам сўраб қилган мурожаатим асосида мени мутахассислигим бўйича туман архитектура бўлими ишга қабул қиладиган бўлди. Раҳбарлармизни халқ билан ҳамнафас бўлишга ундаётган Президентимиздан ғоятда миннатдорман.

– Ўзим Наманган шаҳрида яшайман, – дейди тадбиркор Зиёвиддинов Иминжонов. – Мева шарбати ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида туман ҳудудидан ер ажратилишини сўраб мурожаат қилган эдим. Бу мурожаатимга икки ҳафта муддат ичида асослантирилган жавоб оладиган бўлдим. Мазкур лойиҳам амалга ошса қирқта янги иш ўрни яратилади.

Худди шунингдек, сайёр қабулда фуқаролардан тушган йигирма битта мурожаат кўриб чиқилиб, улардан ўн тўққизтасига ўз жойида ечим топилди ва иккита мурожаат батафсил ўрганиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

– Халқ қабулхонаси фаолияти ўз самарасини бермоқда, – дейди  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги қабулхонаси мутахассиси Шерали Каримов. – Ўтган давр мобайнида мазкур муассасага 300 дан зиёд мурожжат келиб тушди ва уларнинг 220 дан зиёди ўз ўрнида хал этилди. Қолган мурожаатлар ҳам тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда ва албатта уларда кўрсатилган муаммолар ҳам ижобий ечимини топади.

 

Акрамжон САТТОРОВ,
   Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

 

 

Мавзуга оид

  1. Атамбаев Мирзиёевга алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича чоралар учун миннатдорчилик билдирди

    Ўзбекистон Президенти в. б. ва Қирғизистон Президенти телефон орқали мулоқот қилди.

    2016-10-26 14:19:19724
  1. Президент Давлат маслаҳатчиси Наманганда сайёр қабуллар ўтказади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилади.

    2017-03-26 20:56:06909
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401509
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:57905

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz