NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Наманган ва Хоразм видеомулоқоти: Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси!

Январь 14
20:57 2018

 Шу кунларда мамлакатимизнинг барча минтақалари қатори Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14 январда нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқдалар. Куни  кеча Наманган шаҳрида вилоят ҳокимлиги мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. 


  Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва жамоат ташкилотларининг  вакиллари, фахрийлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ёшларимизда ҳарбий хизматга қизиқиш тобора ортиб бораётгани, ҳарбий хизмат йигитларимиз учун  юксак шон-шараф ишига айланганини қайд этдилар. 
  Шу куни шаҳар кўчаларида ҳарбий техника воситалари паради ҳам ўтказилди. Уч фаввора майдонида эса қурол-яроғлар ва аскар анжомларининг кўргазмаси ташкил этилди. Бу ерда тўпланган аҳоли вакиллари  Наманган гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашдилар. Улар ўзларининг жанговар ва сиёсий-маънавий тайёргарликда эришаётган натижадари ҳақида сўзлаб бердилар. Аскарлар намойиш этган кўргазмали чиқишлар барчада унутилмас таассурот қолдирди. 
  Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Ғирвонсой кўчаси чорраҳасидан бошланган марафон ҳам армия билан халқ бирлигининг ёрқин намойишига айланди. Унда аскарлар билан бирга спортчилар, талабалар ва ўқувчилар, фахрийлар иштирок этдилар. Қатнашчилар орасидан етти ёшли болалардан тортиб етмиш яшар оқсоқолларгача  бор эди. Улар шаҳар марказидаги юқорида тилга олинган Уч фаввора майдонигача бўлган олти километрли масофани қисқа муддатда босиб ўтдилар.  Марафон ғолибларига турли номинацияларда совринлар топширилди. 


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Наманган ва Хоразм вилоятлари ўртасида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси!” шиори остида ташкил этилган видеомулоқот  ҳам кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар,  давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ёшлар иштирок этдилар.
 Ҳар икки вилоятда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари ва дўстлари телекўприк  воситасида ўзаро мулоқот қилдилар. Улар орасида Хоразмда йигитлик бурчини ўтаётган наманганлик Анваржон Набижонов ҳам бор эди. У ўз яқинларига мурожаат қилиб, ҳарбий хизматни муваффақиятли ўтаётганини, кўплаб янги дўстлар орттирганини, баён этди. Қуролли Кучлар сафида ҳаммамиз ҳар томонлома чиниқиб, Ватаннинг муносиб фарзанлари мақомига етишмоқдамиз, деди у.  Телекўприк қатнашчилари бир-бирларига яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан эзгу ва самимий тилакларини йўлладилар. 


– Партиямиз фаоллари умумхалқ байрами – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган жуда кўп тадбирларда қатнашдилар, - дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг раиси вазифасини бажарувчи Исроил Жўраев. – Ўтказилган суҳбатларда Қуролли Кучлар сафидаги хизмат бугунги кунда ёшларнинг иродасини мустаҳкамлашда, жисмонан тоблашда ҳамда  маънавий жиҳатдан камол топтиришда  ҳақиқий мактаб вазифасини ўтаётганини ҳис этдик. Вакилларимиз  байрам арафасида корхона, ташкилот ва муассасалар, ўқув юртлари,   маҳаллаларда ўтказилаётган “Армия ва ёшлар”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!”, “Аскар оналарини шарафлаймиз”, “Менинг акам – ҳарбий” каби кўплаб мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирларда ҳам фаол қатнашдилар. Улар  аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббатни оширишда, она-юртни муносиб ҳимоя қилиш туйғусини мустаҳуамлашда муҳим аҳамият касб этганига ишонч ҳосил қилдик. 


Нурбек АБДУЛЛАЕВ.

Мавзуга оид

  1. Тинчликнинг буюк ҳимоячиси

    Бу йилги сентябрь ғариброқ келди. Олтин нисбати берилувчи фаслнинг ҳароратию шашти кўзга кўринмади... 

    2016-12-24 16:44:01492
  1. Сарвар Отамуратовнинг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашуви

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 1 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди. 

    2016-11-02 08:49:20771
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401810
  1. «Менинг юртим – менинг бахтим» лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

    Наманган тумани, Тошбулоқ саноат ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга муҳаббат, Она юртга садоқат, туғилиб- ўсган диёрига меҳр кўрсатиш, тинч ва осойишта замонамизга шукроналик руҳида тарбиялаш мақсадида

    2016-07-15 17:19:071254
  1. Ватан шаънини улуғлаш – энг буюк бахт

    Пойтахтимизда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида август-сентябрь ойларида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлди. 

    2016-07-22 14:16:10960

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz