NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Наманган ва Свердловск ҳамкорлиги

Март 27
15:40 2017

Аввал хабар қилганимиздек, Наманган вилояти ҳокими Ҳ.Бозаров Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Губернатор Евгений Куйвашев ҳамда ҳоким Ҳайрулло Бозаров 27 март куни ҳамкорлик бўйича кўзда тутилган протоколларни имзоладилар.

Ҳайрулло Бозаровнинг таъкидлашича ушбу ташриф муқаддам Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлган учрашувда режалаштирилган бўлиб, аниқ йўналишда худудлараро алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг жуда муҳим ва ишончли қўшнисидир. Шунинг учун бундай ҳамкорликни ривожлантириш биз учун алоҳида аҳамиятга эга.Ташрифимизнинг биринчи қадами Свердловск вилояти билан алоқаларни ўрнатишдан бошланди. Бунда биз жуда катта имкониятларни кўряпмиз. Ўзаро савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш, металлургиядан қишлоқ хўжалигигача бўлган турли сохалардаги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга тайёрмиз,-деди Ҳ.Базоров.

Евгений Куйвашевнинг фикрича машинасозлик, энергетика, тоғкон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат республикалар худудларида инфратузилма лойиҳаларини хамкорликда ҳаётга жорий этиш керак. Мен ишонаманки Сизнинг ташрифингиз бизнинг икки томонлама ҳамкорлигимиз ривожига каттадан катта муваффақият келтиради,-деди губернатор.

2016 йилда Свердловск вилоятининг Ўзбекистон билан товар айланмаси хажми 129 млн.доллар бўлиб, бу Свердловск вилоятининг ташқи иқтисодиёт ҳамкорлари орасида 17-ўриндаги кўрсаткичдир. Шунингдек, экспорт 121,1 миллион долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси Свердловскнинг корхоналари, тиббиёт ва таълим муассасаларида ҳам бўлади.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги самараси: Наманганда агрокластер ва агрологистик марказ қурилади

    Мулоқотда Наманган вилоятида агрокластер ва унинг негизида агрологистик марказ қуриш асосий муҳокама мавзусига айланди. Режага асосан, мазкур агрокластерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аукцион савдоларга қўйиш орқали уларнинг ташқи бозордаги экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган. Марказнинг яратилиши мамлакатимизнинг нафақат Россия, балки бошқа хорижий давлатлар билан ҳам савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

    2018-10-20 19:31:081597
  1. Наманган ва Свердловск тиббиётчилари ҳамкорлигининг янги босқичи

    Аввал хабар қилганимиздек, Свердловск вилоятида бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси кун тартибидаги масалалар юзасидан ишчанлик кўрсатмоқда. Буни Россия федерациясида муҳим ўрин тутган Урал кардиология институтидаги ҳолатдан яққол билиш  мумкин.

    2017-03-29 15:49:003106
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401855
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281093

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz