NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

Наманган вилоят ўрмон хўжалигига янги раҳбар тайинланди

Январь 07
12:35 2018

Бугун Наманган вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимга ҳозирга қадар Наманганпахтасаноат ҳудудий филиали раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келган Расулиддин Сайфиддинович Зоҳидов лойиқ кўрилди.

Зоҳидов Расулиддин 1975 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2000 йилда Наманган муҳандислик педагогика, 2005 йилда Наманган мухандислик иқтисодиёт институтларини тамомлаган. 1994-2001 йилларда "Тадбиркорбанк", "Ўзуйжойжамрғабанк" Наманган  бўлимида, 2001-2013 йилларда Миллий банк Наманган вилоят бўлимида турли лавозимларда ишлаган. Бошқарувчи ўринбосари бўлган. 2013-2016 йилларда Чортоқ туманидаги "Анорбоғ" фермер хўжалиги ижрочи директори вазифасини бажарган.

Ўзбекистон Республикаси  ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси масъуллари иштирок этган йиғилишда вилоятдаги барча ўрмон хўжаликлари раҳбар-ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу ташкилот Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан  ташкил этилганидан сўнг унга дастлаб  Аъзамжон Султонов раҳбарлик қилди. 2017 йилнинг 28 сентбярида Аъзамжон Маҳмудович Поп тумани ҳокими этиб тайинлангандан  кейин Анвар Ғаффоров вақтинчалик раҳбар вазифасини бажариб турганди.

Наманган вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида 126662,8 гектар  ер мавжуд бўлиб, унинг 87445 гектарини яйловлар, 16845,8 гектарини қалин ўрмон, 416,19 гектарини мевали боғлар, 29,8 гектарини манзари кўчатхоналар ташкил этади. Қолган 1670,73 гектар ер эса бошқа ерлар ҳисобланади.

Анвар Икрамов,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37893
  1. Ўрмон соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилмоқда

    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалалари соҳасида улкан ишлар амалга оширилди.

    2017-08-25 10:32:19655
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051109
  1. Наманганда «Камолот»га раҳбар сайланди

    Наманган ёшлар марказида «Камолот» ЁИҲ Наманган вилоят кенгашининг VII конференцияси бўлиб ўтди. Ҳаркатнинг фаолиятидаги бир қатор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

    2016-07-20 15:41:081024
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401399

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz