NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси: нималар муҳокама қилинди?

Июнь 07
19:38 2018
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида “Вилоятда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров олиб борди. Видеселоктор шаклида ўтган сессияда вилоятимиздан сайланган сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ  ва котибияти  раҳбарлари,   ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, вилоят, шаҳар ва туманлар ташкилотлари  мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок этдилар.
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев бу йилги шароитда сувдан оқилона фойдаланиш, таъминот оғир ҳудудлар бўйича алоҳида чоралар белгилаш ва ижросини таъминлаш, сувни тежайдиган илғор, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга татбиқ этиш борасида кўзда тутилаётган вазифаларга тўхталди. Умумий суғориладиган майдонларнинг 30,1 фоизи ёки 83,2 минг гектари насослар воситасида суғорилади. Жорий йилда Норин ва Қорадарёда йиллик ўртача меъёрга нисбатан 80-85 фоиз сув бўлиши башорат қилинмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши мутасаддиларининг ҳам ҳисоботлари эшитилди.
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Йўлдошев инспексиянинг асосий вазифалари ҳақида сўз юритди.
Сессияда суғориш, айниқса, тунги суғоришга эътибор, сувчи-миробларга шароит яратиш, улар меҳнатини рағбатлантириб бориш, ҳар бир фермер хўжалигига белгиланган вақтда, лимит доирасида сув ажратилишини қатъий назоратга олиш, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги шартномаларнинг тўла тузилиши, уларнинг шартларига амал қилиш каби масалалар бафуржа кўриб чиқилди.
Сессия ишида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижроси тўла таъминланиши, бунда депутатлик ва жамоат назоратини йўлга қўйиш борасидаги тадбирларга тўхталиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари раҳбарлигида туманлар кесимида ишчи гуруҳлари тузилгани ва уларнинг фаолияти қатъий назоратга олинишига тўхталди.
Депутатлар вилоят Кенгашининг “Вилоятда 2018 йилда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451013
  1. Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинди

    1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг барча турлари бекор қилинади.

    2016-10-06 09:28:48936
  1. Наманган вилоят кенгашининг сессияси бўлди

     Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

    2016-09-20 18:59:23939
  1. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга нималар тўсиқ бўлмоқда?

    Наманганда бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбирокрлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75 фоиздан ошди, шунингдек иш билан банд аҳолининг 78 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда.

    2017-03-13 14:42:01665
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401764

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz