NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди

Сентябрь 18
15:36 2018
Ҳукумат жамоатчилик кенгаши томонидан Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти “очиқлиги индекси”нинг навбатдаги рейтинги эълон қилинди.
 
“Очиқлик индекси” рейтинги 59 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини, хусусан, 22та вазирлик, 11 қўмита, 7 та агентлик, марказлар, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олди. 
 
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида тузилган мазкур рейтингда республика Адлия вазирлиги 88,12 балл билан энг юқори натижани қайд этди. Энг охирги, яъни 45-ўринда эса республика Сув хўжалиги вазирлиги (15,83 балл билан) кўрсатиб ўтилган.
 
Эътироф этиш жоиз, ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади. Бундан кейинги ўринлардан 65,42 балл билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, 56,30 балл билан Тошкент вилояти ҳокимлиги жой олишган. Қуйи поғоналарда эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (45,68 балл), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (44,86 балл) ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги (41,34 балл) зикр қилинган.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Мазкур кенгаш томонидан 2016 йилдан бошлаб экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, йилда икки марта баҳолаш натижаларини эълон қилиб келмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокимлиги ўтган йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари кўра эълон қилинган “Очиқлик индекси”да Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидан кейинги кучли учликда қайд этилганди.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
 

Мавзуга оид

  1. РАСМИЙ ИЗОҲ - "Ягона умиди вилоят ҳокимлигидан. ... Наҳотки вилоят ҳокимлиги масалани узил-кесил ҳал қилишни хоҳламайди"

    КУН.УЗ сайти мухбири Хуршид Далиевга ҳам, бевосита мурожаат муаллифи Т.Давронова билан ҳам айнан шу масалада вилоят ҳокимлигига келганларида юридик хизмат (бош юрисконсульт Д.Эрматов) томонидан шу ҳақда тушунтириш берилиб, Т.Давроновага тўловсиз малакали адвокат (Г.Юнусованинг) ҳуқуқий ёрдами ташкил этилиб, унинг номидан прокуратурага протест киритиш ҳақида ариза ва Учқўрғон туман маъмурий судига ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан даъво ариза лойиҳалари ёздириб берилган.

    2017-10-15 16:57:142509
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281131
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401919
  1. Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашди. 

    2016-12-31 08:54:14671
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29881

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz