NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган вилоятидан тадбиркор, фермер ва олим Олий Мажлис сенаторлигига сайланди

Сентябрь 08
20:54 2018
Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
 
Қўшма мажлисни Наманган вилояти ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, сенатор Хайрулло Бозоров қисқача кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги 885-сон қарорига кўра, Наманган вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови ўтказилиши маълум қилди.
 
 
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов сўзга чиқиб, мамлакатимизда, хусусан гуллар диёри Наманганда кейинги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, юз бераётган ижобий ўзгаришлар энг аввало, бунёдкор халқимизнинг фидокорона меҳнати самараси эканини таъкидлади. Бунда муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, яқинда мустақиллик байрами арафасида давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ наманганлик фидойиларни табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.
 
 
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига оид 5 қонунини ўзида мужассам этган Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва у айни пайтда кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этилмоқда.
 

Қўшма мажлисни депутатларнинг умумий овозига кўра, “58-Бирлашган” сайлов округидан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаш депутати, сенатор Муҳаммаджон Мақсудов олиб борди.

Даставвал, қўшма мажлис котибияти, оқсоқоллар кенгаши раиси ва унинг аъзолари сайлаб олинди. Депутатлар орасидан сайланган Оқсоқоллар кенгаши маслаҳатга кирди.
 
Шундан сўнг, Оқсоқоллар кенгаши раиси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига тавсия этилган халқ депутатлари Чуст тумани ва вилоят Кенгашлари депутати, “Давронбек Ғайбулло” фермер хўжалиги раҳбари Мавлуда Файзуллаевна Имомова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Наманган муҳандислик-технология институти ректори, профессор Одилжон Охундадаевич Маматкаримов ва “Istiqlol dizayn markazi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Ғаниевич Умаровларнинг номзодлари кўрсатилганини ўқиб эшиттирди.
 
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларидан Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насиба Бозорова, O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов, “Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев, Учқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилром Эсонбоева ва бошқалар сўзга чиқиб, Олий Мажлис Сенати аъзолигига кўрсатилган уч нафар номзод ўзининг ҳалол меҳнати, юртга жонкуярлиги, касбига бўлган меҳр-муҳаббати билан вилоят жамоатчилигида ҳурмату эътибор қозонганлигини таъкидлаб, уларни олий вакиллик органларида ҳам самарали иш олиб боришларига ишонч билдирдилар.
 
 
 
Қўшма мажлисда сайловни ташкил этиш бўйича саноқ комиссияси ва унинг аъзолари сайлаб олинди. Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Олий Мажлис Сенаторлигига кўрсатилган номзодларга яширин овоз бериш учун “Ёшлар маркази” фойесида ажратилган сайлов кабиналари томон йўл олишди.
 
Саноқ комиссияси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова овоз бериш натижалари ҳақида ахборот берди.
 
Овоз бериш натижаларига кўра, юқори номзодлари кўрсатилган, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мавлуда Имомова, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Одилжон Маматкаримов ва Бахтиёр Умаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланганликлари маълум қилинди.
 
Қўшма мажлис якунида олий вакиллик органларига сайланган уччала сенаторга табрик йўлланиб, уларга келгусидаги масъулиятли ва шарафли ишларида куч-ғайрат, омад ва улкан зафарлар тиланди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151216
  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511094
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472310
  1. Ўзбекистонлик олим Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори бўлди

    25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    2016-10-31 18:42:041756

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz