NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Наманган юртдошларимиз ва меҳмонларни халқаро гул байрамига чорлайди!

Май 26
13:14 2018
Аввал хабар берганимиздек, эртага – 27 май куни Наманган шаҳрида 58-“Гул байрами” тантаналари бошланади. Қайд этиш жоиз, 1960 йилдан буён ўтказилиб келаётган анъанавий гул байрами сўнгги икки йил ичида халқаро мақомни олди. 
 
 
2017 йили бўлиб ўтган байрамга ўндан ортиқ давлатлардан расмийлар, гул ишқибозлари ташриф буюришган эди. Бу йилги байрамга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Бунақаси ҳали бўлмаган! Фақат келиб, кўриб, баҳра олибгина сўзимизга амин бўласиз. 
 

Наманган шаҳридаги Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказиладиган навбатдаги гул сайиллари 27 майдан 3 июнга қадар давом этади. Айтиш лозимки, байрамни юқори руҳда ташкиллаштириш ва ўтказиш борасида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари томонидан пухта тайёргарлик ишлари кўрилди. 
 


Нафосат ва гўзаллик тантаналарида гул иштиёқмандлари ва меҳмонлар эътиборига Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган ноёб навли гуллардан намуналар, беқиёс ва бетакрор декорациялар, бежирим конструкциялар ҳавола этилади. 
 

Шунингдек, марказий кўчалар бўйлаб гуллар билан безатилган машиналар паради уюштирилади. Маданий-маърифий тадбирлар, турли танловлар ўтказилади.
 

Барча ҳамюртларимизни ва хорижлик меҳмонларни яна бир бор  ўзгача руҳда ўтадиган “Гул байрами”га, бу аънанаси билан дунёнинг етти шаҳридан бирига айланган Наманганга таклиф этамиз. Гуллар шаҳри – Наманганга келинг, кўринг, гўзаллик ва нафосатдан баҳраманд бўлинг!
Шуни алоҳида эътироф этиш даркор, Наманган шаҳридаги бу галги анънавий гул байрами вилоятда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этади. 
Барча ҳамюртларимизни ва юртимиз меҳмонларини ҳар йилгидан-да ўзгача руҳда ўтиши кутилаётган анънавий гул байрамига таклиф қиламиз! 

Оқилхон Дадабоев,
Анвар Икромов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус мухбирлари.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига муаммолари тезда ҳал қилинаётгани учун юртдошларимиз миннатдорлик хатлари жўнатмоқда

    Биринчи Президентимиз Ислом Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида «юксак иродали инсонга суяниш мумкин»лигини таъкидлаган: «Бундай кишилар бошингизга бирор-бир ташвиш ёки муаммо тушгудек бўлса, лоқайд қараб туролмайди. Ҳеч иккиланмасдан, ёнингизда туриб, қўлидан келганча ёрдам беришга, қийинчиликларни сиз билан биргаликда енгишга ҳаракат қилади». 

    2016-10-18 12:43:17753
  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси чорлайди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. 

    2016-10-04 15:38:30852
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401713
  1. Наманганликлар Шавкат Мирзиёев ташаббусига лаббай деб жавоб беришди... Гул байрами Голландия, Жанубий Корея ва Озарбайжондан меҳмонларни кутмоқда!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг даъваткор сўзларидан сўнг Наманган вилоятида “Гул байрами”ни  ўтказиш бўйича астойдил бош қотирилди. Олдинги йиллари  гул байрами август ойининг учинчи ўн кунлигида, мустақиллик байрами шодиёналари таркибида ўтказилгани учун унинг мазмун таровати, завқи унчалик сезилмас, энг улуғ, энг азиз айём кайфиятидаги аҳоли “Гул байрами”ни қандай ўтиб кетганлигини ҳам унчалик ҳис этишолмасди.

    2017-05-26 23:37:273589

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz