NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Наманганда "25" акциясига старт берилди

Июнь 30
12:13 2016

Наманган ёшлар марказида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «25»€ акциясига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Камолот»€ ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик ва идоралар кўмагида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида€"Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним"  шиори остидаги "25"€акцияси ташкил этилмоқда.

"25"€ акцияси доирасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

"Мустақиллик менинг тақдиримда"€ мавзусидаги тақдимотлар танлови (мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларга яратиб берилган имкониятлар ҳамда улар томонидан халқаро ва республика миқёсида қўлга киритилган ютуқларни акс эттирувчи слайд-шоу ва тақдимотлар);

"Энг улуғ ва энг азиз"€ шиори остида видео ва аудиотабриклар танлови (мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигига бағишланган энг сара видео ва аудиотабриклар);

"Ватанимга дил изҳори" шиори остидаги фотосуратлар ва видеороликлар танлови (мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар натижасини 25 рақами шаклида акс эттирувчи фотосуратлар ва видеороликлар).

Мазкур танловларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Акция доирасидаги танловларга тақдим этиладиган ижодий ишлар жорий йилнинг 5 август кунига қадар "Камолот"€ ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман (шаҳар) Кенгашларида қабул қилинади.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар бир вақтнинг ўзида www.25.kamolot.uz сайтига ҳамда лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб борилади.

Акция доирасида республикамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ларидаги марказий хиёбон ва истироҳат боғларида 25 рақами жойлаштирилган фотомайдонлар ташкил этилади ҳамда мазкур майдонларга кенг ёшлар оммасини жалб этган ҳолда суратга олинган ва ижтимоий тармоқларда оммалашган фото ва видео маҳсулотлар алоҳида номинация сифатида баҳоланади.

Тақдим этилган ижодий ишлар  Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Республика ишчи гуруҳи томонидан саралаб олинган ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилинади ҳамда махсус тўплам сифатида чоп этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, сараланган ижодий ишлар асосида "Ватанимга дил изҳори"€ шиори остида кўргазма ташкил этилиши белгиланган.

Акция доирасида ташкил этилган танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади.

Раҳмонжон Мамадалиев олган сурат.

Мавзуга оид

  1. Ёш журналистлар медиа-тренинги старт олди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Камолот" ёшлар оромгоҳида ёш журналистлар медиа-тренинги ўз ишини бошлади. 

    2016-07-19 09:46:29698
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101126
  1. ПОРТУГАЛИЯДАГИ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТГА РОНАЛДУ НОМИ БЕРИЛДИ

    Португалия терма жамоаси сардори ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шарафига ўзи туғилиб ўсган Мадейра оролининг халқаро аэропортига унинг номи берилади. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри маълум қилмоқда

    2016-07-23 15:00:20821
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371009

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz