NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари нишонланди

Август 31
07:47 2016

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида мустақиллик айёми арафасида турмуш қураётган 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари байрамона руҳда нишонланди.

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган бахтиёр ёшларни бахт ва висол оқшомлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас даргоҳ сифатида эъзозлаб келгани, мустақиллик йилларида ҳам бундай асрий қарашлар янгича мазмун моҳият билан бойиганини таъкидлади. Айниқса, муҳтарам Юртбошимизнинг оила институтига қаратаётган доимий эътибор ва юксак ғамхўрликлари бугун чин маънода жамиятимизда соғлом муҳитни, баркамол авлодни, қўрғони мустаҳкам оилаларни барпо этишга замин бўлди.

Жорий 2016 йилга ҳам “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши замирида ҳам, она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, уларга муносиб турмуш шароитларни яратиш ва бу орқали оила масканини мустаҳкамлаш каби эзгу ғоя ётибди.

Айтиш жоизки, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида биргина вилоятимизда амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларга қарийб 250 миллиард сўм маблағ йўналтирилганлиги хонадонларимизнинг фариштаси бўлган аёлларни, ҳаётимиз мазмуни саналган фарзандларимизнинг, бир сўз билан айтганда соғлом ва аҳил бахтиёр оилаларни бунёд этиш йўлидаги муҳим аҳамиятини англатади.

Қолаверса, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг қарорига мувофиқ вилоятимиз туманларида ҳам ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида имтиёзли тарзда “Камолот” уйларини фойдаланишга топширилиши уларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига хизмат қилмоқда.

Байрам тадбирида 25 нафар ёш келин-куёвларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди. Хушовоз санъаткорлар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар барча-барчага, хусусан ёш оилаларга унутилмас завқу шавқ улашди.

Оқилхон Дадабоев.

 

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғонда 21 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

    Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Янгиқўрғон тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматханов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

    2017-04-28 17:57:56795
  1. Янгиқўрғонда ватан ҳимоячилари куни нишонланди

    Янгиқўрғон тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим одатдагидек туман марказида эмас, қўшни Қирғизистон билан чегарадаги чекка Кўкёр қишлоғида бўлиб ўтди.

    2017-01-13 18:34:56331
  1. 20 апрелидан 26 майигача мамлакатимизда 620 никоҳ ҳамда 3 минг 280 боланинг суннат тўйи ўтказилади

    Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    2017-04-22 14:21:34514
  1. 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

    Президент 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

    2016-08-25 16:36:12652
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10855

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz