NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Наманганда 530 миллион сўмга яқин яроқсиз дорилар йўқ қилинди

Октябрь 31
12:53 2018
Куни кеча Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда салкам 530 миллион сўмлик катта миқдордаги дори воситалари йўқ қилинди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига МИБ вилоят бошқармаси хабар берди.
 
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Бироқ, айрим ҳолларда ҳали-ҳануз ҳам сифати кафолатланмаган, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда четдан келтирилган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга уринаётган ҳамюртларимиз ҳам учраб турибди. Айнан божхона назоратини четлаб, ноқонуний йўллар орқали кириб келган ва ушлаб қолинган дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинади.
 
Ўзбекистон ҳукуматининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорида ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олинган, бирон-бир ҳужжати йўқ этил спирти, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, экспертиза хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз, деб топилган товарлар йўқ қилиниши қатъий белгилаб қўйилган.
 
“Наманган дори-дармон” акциядорлик жамияти дорихоналар омборхонасида сақланаётган қарийиб 90 турдаги дори воситаларини йўқ қилиш тадбирида ҳар бир маҳсулот яна бир бор кўздан кечирилди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва махсус печ ёрдамида ёқиб юборилди.

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451075
  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32931
  1. Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди
    Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
    2018-10-18 20:27:221044
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101381
  1. Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 32 миллион нафарга етди

    Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июль ҳолатига 31807,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. 

    2016-07-21 09:42:181014

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz