NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил

Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади

Январь 18
19:42 2018

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Бу албатта, мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисалариннг олдини олишга ва камайтиришга қаратилган тадбирдир. Айни пайтда уни инсонларнинг ҳаётини ва саломатлигини асраш тўғрисидаги ғамхўрлик деб ҳам баҳолаш мумкин.

 Юқорида қайд этилган ҳужжатда бу иш Тошкент шаҳрида жойлашган ва шу соҳада муайян тажрибага эга бўлган "Avtotest Report” масъулияти чекланган жамиятига топширилганди. Қисқа муддат ичида МЧЖ томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларида юридик шахсларга тегишла автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчилари малакасини оширадиган ўқув марказлари барпо этилди. Худди шундай муассаса Наманган шаҳрида ҳам иш бошлади. У 8 март кўчасида яқинда фойдаланишга топширилган кўп қаватли бинода жойлашган. Марказ биринчи ва иккинчи қаватдаги  15 та хонада иш олиб боради. Уларнинг тўққизтаси замонавий ускуналар, кўргазмали воситалар билан жиҳозланган ҳамда машғулотлар олиб бориш учун ажратилган 30 соатлик дастурни ўзлаштиргандан кейин тест синовларини топшириш учун алоҳида компьютер хонаси ҳам мавжуд. Бир вақтнинг ўзида олти кунга мўлжалланган ўқишда мингга яиқин киши қатнашиши мумкин.

  - Дарсларни   тажрибали мутахассислар олиб борадилар, - дейди марказ раҳбари Бурҳонжон Аълохўжаев. - . Ўн саккиз нафар ўқитувчининг  барчаси   “Avtotest Report” МЧЖ қошида ташкил этилган тайёрлов курсларида малака ошириб қайтдилар. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бири ҳайдовчилар тайёрлайдиган муассасаларда узоқ муддат давомида ишлаганлар. Ҳаммалари олий маълумотли.

 Масалан, Обидхон Абдуллаев “Транскасб” уюшмаси тизимида қарийб ўттиз йил меҳнат қилган. Абдулҳай Иминов эса Наманган автомобиль мактабида ўн беш йил бўлажак ҳарбий ҳайдовчилар тайёрлаш ишига ҳисса қўшиб келган. Ёки Алишер Мирзааҳмедовни олсак, у мана шу йўналишдаги касб-ҳунар коллежларининг бирида дарс бериб, катта тажриба тўплаган.

 Шу ўринда марказдаги машғулотлар фақат йўл ҳаракати қоидалари ёки назарий масалалар билан чекланиб қолмаслигини таъкидламоқчимиз. Ўқув маркази тингловчилари ҳаётда юз берган йўл-транспорт ҳодисаларини замонавий техник воситалар ёрдамида таҳлил этадидар. Бу эса  шундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун қандай иш тутиш зарурлиги тўғрисида хулосалар чиқаришга кўмаклашади. Тегишли техник воситалар малака оширувчиларга ўзларини бевосита воқеа иштирокчиси сифатида тутиш имконини беради. Интерфаол усулдаги машғулотлар,     проектор  ёрдамида намойиш этиладиган слайд ва лавҳалар  сабоқлар  самарадорлигини таъминлайди. 

Дарвоқе, ўқув маркази иш бошлагандан бери мингдан ортиқ ҳайдовчилар малака оширишга улгурдилар. Улар орасида “Водийгаз” унитар корхонаси Наманган вилоят бошқармасига қарашли автохўжалик ходимлари ҳам бор. Бу твшкилот вакилларидан 195 киши ўқишни муваффақиятчи якунлаб, фаолиятини давом эттирмоқда. Уларга белгиланган тартибга мувофиқ сертификатлар топширилди. Ҳусанбой Йўлдошев ана шуларнинг бири.

– Мен ўттиз беш йилдан бери машина рулини бошқараман, - дейди у. – Айни пайтда оғир вазнли “МАН” автомобилида Қашқадарё вилоятига қатнайман. Ўзимча тажрибам зўр, ўқишим шарт эмас юрарканман. Бу ердаги юқори савияда ташкил этилган машғулотлар кўп эсдан чиқиб қолаёзган нарсаларни эсга солди. Анчагина янги билимларга ҳам эга бўлдим. Бошқа ҳавкасбларим ҳам шундай фикрда.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101213
  1. Наманган ёшлар маркази: “Энг улуғ, энг азиз...” танлови

    Айни соатларда Наманган ёшлар марказида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! ” ғояси асосида “Энг улуғ, энг азиз...” танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

    2016-08-12 10:37:421477
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:391020

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz