NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

НАМАНГАНДА ҲАДИС БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Май 05
22:57 2018

Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловининг Наманган вилояти босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 19 апрелдаги буйруғига асосан кўтаринки руҳда ва шаффофлик асосида ташкил этилган мазкур танловдан кўзда тутилган асосий мақсад - ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, инсонларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган ғояларни ўзида мужассам этган ҳадисларни ёшларнинг барча қатламларида кенг тарғиб қилишдан иборат.

- Биринчи маротаба ўтказилаётган мазкур танлов диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиққан ёшларнинг бу борадаги билимларини ривожлантириш, Имом Бухорий, Имом Термизий каби муҳаддислар етишиб чиқиши учун замин яратиш; ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, ёшларда ҳадис илмига бўлган қизиқишини ошириш, ҳадис билимдонларини етиштириб чиқариш ҳамда юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, уни кенг кўламда тарғиб қилишга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятидаги вакили ўринбосари, танлов ҳайъати раиси Обидхон Икромов.

Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида эътирофга молик хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Диний бағрикенглик ғояларини татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар жаҳон ҳамжамиятининг юксак баҳосига сазовор бўлмоқда. Хусусан, 2017 йил 19 сентябрда ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72-сессиясида Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли ташкилотнинг юксак минбаридан туриб, илк маротаба буюк аллома Имом Бухорийнинг номини зикр қилди.

Пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Самарқандда Имом Бухорий халқаро маркази ташкил этилди. Бухородаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига олий мадраса мақоми берилди. Фуқароларимизнинг Ҳаж ва Умра зиёратларига боришлари учун имкониятларни янада кенгайтирилиши, номзодларнинг ижтимоий адолат тамойиллари асосида танлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниши юртдошларимиз томонидан мамнуният ила кутиб олинди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси асосида ўтказилган, элимизга нур, қалбларимизга ҳузур олиб келган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси”нинг шаҳар, туман, вилоят ва республика босқичлари кўтаринки руҳда ташкил этилдики, бу ўз навбатида одамларни эзгу мақсадлар, солиҳ амаллар сари бошлади, она ватанимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишга ундади.

“Ҳадиси шариф билимдони” танловининг вилоят босқичида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талабалар, ёш имомлар ҳамда ҳадис илмига қизиққан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 75 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Мусобақа низомига мувофиқ, иштирокчилар Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад”асаридаги ҳадислардан икки юзтаси асосида баҳоланди. Танловнинг илк шартида илм толиблари Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритишга интилдилар. Кейинги шартда эса берилган ҳадисни шарҳлаб беришди, шунингдек ҳадисни таржима қилиш ва унга доир ҳукмларни баён қилинди. Мусобақанинг якуний шартида қатнашчилар биттадан ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб бердилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, қуйидагилар ғолиблар қаторидан ўрин эгалладилар:

Эркаклар ўртасида:

1) Миркамол Маҳкамов.

2) Саидасрорхон Нақибхонов.

3)  Муҳаммад Ботиров.

Аёллар ўртасида:

1) Маликахон Мирзаева.

2) Хабибахон Усмонова.

3) Зулфия Маъруфхўжаева.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

журналист.

Суратларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги - ravza.uz сайти тақдим этди.

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101380
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:361144

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz