NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми?

Июль 14
17:54 2018
Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов аввалида “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши раиси Исроил Жўраев сўзга чиқиб, мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланмиш оилани янада мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбиясига эътиборни янада кучайтириш, ҳар томонлама етук комил инсонларни камол топтириш эканини таъкидлади. Қайд этилганидек, бу хайрли ишга “Адолат” социал-демократик партияси ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётгани диққатга сазовордир.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида барча иштирокчилар пухта тайёргарлик билан келганликлари дарҳол кўзга ташланди. Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди. Шунинг учун ҳакамлар ҳайъатига ғолибни аниқлаш ҳам осон кечмади. Узоқ баҳс ва мунозаралардан сўнг биринчи ўринга Поп туманидан келган Насиба Ҳакимова муносиб кўрилди. У энди кўрик-танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади. Иккинчи, учинчи ўринларни эса мос равишда косонсойлик Нуринисо Ҳафизова ва учқўрғонлик Замира Бойматова эгаллашди.
“ – Биз кейинги йилларда “Адолат” социал-демократик партияси ташкилотлари билан ижтимоий шерикчилик асосидаги ҳамкорлик алоқаларини анча кенгайтирдик. Биргаликда кўплаб тадбирларни ўтказмоқдамиз. Уларнинг аксарияти маҳаллада ижтимоий адолатни ривожлантирган ҳолди   оилаларда барқарор муҳитни шакллантириш, бунда халқимизнинг азалий қадриятларини ҳамда анъаналарини кенг тарғиб қилишга қаратилган. Бу эса адолат ҳамда умуминсоний фазизатларга асосан оилавий тарбия самарадорлигини ошириш учун шарт-шароит яратмоқда. Мен бугунги тадбирда ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси сифатида иштирок этиб, ўзим учун жуда кўп нарса олдим. Улардан келгусидаги фаолиятимда кенг фойдаланмоқчиман. “Адолатли қайноналар” тажрибасини ҳар томонлама оммалаштириш катта наф келтиради, деб ўйлайман”, - дейди Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Дилором Зоҳидова.
Танлов ғолиб-совриндорлари партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101179
  1. «ДАМАС»ЛАР ҲАРАКАТЛАНИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ

    Наманган вилоят ҳокими Х. Бозоров аҳолига  қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар ишини мувофиқлаштириш мақсадида фармойиш қабул қилди.

    2017-03-23 15:28:372840
  1. «Пайнет»нинг ўзбекчаси борми?

    Ҳар қандай одамнинг ўзига хос маданияти, яшаш тарзи, урф-одатлари-ю ўзлиги она тилида намоён бўлади. Кишиларнинг сўзлашиш маданиятига қараб унинг қандай инсон эканлигини англаш мумкин. Худди шунингдек, маълум бир тилнинг сўз бойлиги, жозибасига қараб ҳам шу тилда гапирадиган элнинг қай даражада салоҳиятга эгалиги, одоб-ахлоқи, илму амалини билиш осон.

    2017-11-08 21:13:181572

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz