NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Наманганда анъанавий гул байрами бошланди!

Май 27
19:35 2018

Бугун - 27 май куни Наманган шаҳрида 58-“Гул байрами” тантаналари бошланади.

Эътироф этиш жоизки, 1960 йилдан буён ҳар йили анънавий равишда ўтказилиб келинаётган нафосат ва гўзаллик тантаналарига бу йил ҳар сафаргидан-да тамомила шаклда пухта тайёргарлик кўрилди.

Гул байрами таровати ва фусункорлигидан эрта тонгданоқ шаҳар аҳли ва меҳмонлари чин юракдан ҳис этишди. Боиси, гуллар билан безатилган юзга яқин турли русумдаги машиналар Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиқди.

Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари бўйлаб машиналар паради “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими биносигача барчага хушкайфият бағишлади.

Байрамнинг тантанали очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йилдан йилга тобора янги поғонага чиқиб бораётган гул байрами Наманганнинг ўзига хос брендига айланганлигини эътироф этди. Шунинг баробарида, гуллар орқали инсонларни бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатини, оқибатини мустаҳкамлаш, ёшларни гўзалликка бўлган иштиёқи, таълим-тарбиясини ошириш асосий вазифа эканлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тавсиялари асосида Наманганда гулчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Наманганлик бир гуруҳ моҳир гулчилар Тошкентдаги “Ботаника” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Голландия, Туркия, Бельгия, Корея давлатларига бориб, гулчиликни ривожлантириш бўйича тажриба алмашдилар. Бугунги кунда марказда Россия, Голландия, Германия ва Хитой мамлакатларидан келтирилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, биотехнология асосида ишлайдиган лаборатория фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда марказда фаолият олиб бораётган лабораторияда 200 мингга яқин манзарали дарахтсимон, хонаки ва замонавий ландшафт яратувчи нодир безак гул навлари парваришланмоқда. Эътиборлиси шундаки, Наманган муҳандислик-технология институтида гулчилик йўналиши очилиб, янги ўқув йилида 40 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши кўзда тутилган.

Йиғилганлар эътиборига гул байрамининг логотипи намойиш қилиниб, унинг гимни ёш хонандалар ижросида илк маротаба ижро этилди. Бу ҳам байрам кўламини янада ортишига хизмат қилиши шубҳасиз, албатта!

Шуни алоҳида қайд этиш даркор, гўзаллик шайдолари – наманганлик гулчилар нафосат айёмини ҳар йилгидан ўзгача ўтказиш мақсадида 150дан ортиқ турдаги 2 миллион туп ноёб навли гул кўчатлари парваришлашди. Декорация ва конструкциялар ҳам шунга монанд, бежирим, беқиёс ва бетакрор.

Бундан ташқари Наманган шаҳри ва туманлари, Фарғона, Андижон, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳридан келган гулчилар томонидан 3 миллиондан зиёд тувакда парваришланаётган гуллар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди. Биргина, Наманган шаҳри мисолида оладиган бўлсак, Сирожиддин Қодиров, Жўрахон Мўминов, Аҳмаджон Султонов, Санобар Абдуллаева, Носиржон Ҳакимжонов, Маъруфжон Каримов, Абдулло Сатторов кабилар оилавий гулчилик анъанасини эъзозлаб келишмоқда. Сайилда пойтахтлик гулчи Юлдуз Шарофиддинова, андижонликлар Элшод Қодиров, Муҳаммадзариф Маҳмуджонов сингари гулчиларнинг кўргазмаларидан барча-барча бирдек завқу шавқ олмоқда.

Қолаверса, гул байрамида вилоятдаги соғлиқни сақлаш ва ҳамда таълим муассасалари томонидан тайёрланган, бир-биридан такрорламайдиган ажойиб гул композициялари диллларга кўтаринкилик улашади.

Гул байрами доирасида ташкил этилаётган маданий тадбирлар, танлов ва мусобақалар, кўнгилочар ўйинлар, аския ва ҳазил-мутойибалар, учрашув ва давра суҳбатлари, мушоиралар, дорбоз томошалари барчамизни бугунги кунда энг улуғ неъмат саналган тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ундайди.

Қолаверса, бу байрам ёшлар маънавиятини янада мустаҳкамлашга қилиши билан аҳамиятли. Боиси, ушбу тадбир орқали ёшларнинг она табиатга, гулларга бўлган меҳри ортади, уларнинг қалбида гўзал юртнинг фарзандлари эканлигидан фахрланиш туйғулари жўш уради. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши фаоллари иштирокидаги меҳр-шафқатга эҳтиёжманд болаларга ёрдам кўрсатишга мўлжалланган “Биз сен билан” ижтимоий акцияси эътирофга молик бўлди.

Халқаро мақомда ўтказиладиган гул байрамида минглаб ҳамюртларимиз қатори хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Гул байрами вилоятда ички ва ташқи туризм, хусусан экотуризимни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Гул сайлининг илк кунида Туркия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Қирғизистон, Тожикистон, Россия давлатларидан келган меҳмонларни учратдик. Жумладан, Саудия Арабистони қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси аташеси Мадзи Ҳусайн ал Субайхи билан суҳбатимизда таассуротларини шундай изҳор қилди:

“ – Наманганга биринчи бор келишим, шундай ажойиб байрамда иштирок этаётганимдан беҳад хурсандман. Дунё гўзалликлари Наманганда жам бўлибди. Дарҳақиқат, давлатингиз – Ўзбекистон гўзал диёр. Бу гўзаллик Наманганда яна бир бор эътироф этилди.”

Байрам сайлларида Туркиядан юртимизга инвестиция киритиш мақсадида келган тадбиркорлар Зокир Амир ва Бахри Ишик билан суҳбатимиз ҳам қизғин ва самимий руҳда кечди.

“ – Мен асли наманганликман. Тақдир тақозоси билан оиламиз Туркияга кўчиб кетганмиз. Бугун биз учун ўзиммиз туғилган заминга фойда келтириш имконияти пайдо бўлди. Айни пайтда Янгиқўрғон туманида “Шердор Гред” ширкатимиз иштирокида замонавий сиҳатгоҳ барпо этиш борасида музокаралар олиб боряпмиз. Наманган шаҳрида ўтказилаётган гул байрамини эшитиб, сайл томон ошиқдик. Одамлардаги гўзалликка ошуфталикдан ҳайратда қолдик”, - дейди Зокир Амир.

Дарвоқе, гул байрами тантаналарини нафақат мамлакатимиз, балки хорижий оммавий ахборот воситалари ҳам катта қизиқиш билан ёритиб бормоқдалар. Жумладан, гул байрамини ёритиш учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюрган Хитойнинг жаҳонга машҳур Глобал телевизион тармоғи – “CGTN” мухбири Гай Хендерсонни суҳбатга тортдик:

“ – Бизнинг  “CGTN” телеканалини дунёнинг юздан зиёд давлатида 85 миллиондан ортиқ томошабин кузатиб боради. Жуда кўп давлатларда бўлиб, бир қатор кўрсатув ва репортажлар тайёрлаб келамиз. Ўзбекистонга келиб Марғилон ва Наманган шаҳарларида бўлдик. Айниқса, Намангандаги гул байрами диққат-эътиборимизни тортди. Турфа гуллар эстетик завқ беради. Одамлари ҳам меҳмондўст, чеҳрасида табассум, ишонч уфуриб турибди”, - деди хорижлик ҳамкасбимиз.

Гул байрамини эшитган, билган борки, юртимизнинг қай бир гўшасини олиб кўрманг, Бобур боғида учратмоқдамиз. Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Лейла Авезова, Бухоро вилоятининг Вобкент туманидан Барно Насруллаева ва Назира Фатҳуллаеваларнинг олган таассуротлари бир олам.

“-Гулни жудаям яхши кўраман. Телевидение ва интернет сайтлари орқали Наманганда гул байрами ўтказилашини кузатиб борардим. Аммо бу гал ўз кўзим билан кўриш ниятида байрамга келдим. Гулларни томоша қилиб, баҳру дилимиз яйради. Мириқиб ҳордиқ чиқардик. Ташкилотчиларга катта раҳмат”, - дейди Барно опа Насруллаева.

Маълумот ўрнида, Наманган шаҳридаги Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бошланган гул байрами расман бир ҳафтага белгиланган бўлса-да, сайиллар бир ой давом этади.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Анвар Икромов олган суратлар.

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали учун махсус тайёрланди.

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101256
  1. Наманганда «Пинчак силат» бўйича IV- Анъанавий Наврўз кубоги

    Унда 100 нафардан ортиқ спортчи йигит-қизлар иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди.

    2017-03-20 11:36:381076

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz