NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Наманганда анъанавий гул байрами ғолиблари муносиб тақдирланди

Июнь 03
22:44 2018
Мана, бир ҳафтадан буён давом этаётган 58-анъанавий гул байрами нафақат Наманган шаҳри аҳли, балки гуллар диёрига келган меҳмонларни бирдек ўзига мафтун этиб келмоқда. Куни кеча вилоят марказидаги “Уч фаввора” хиёбонида гул байрами ғолиблари ва фаол иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.
Тантанали тадбир гул байрами учун махсус тайёрланган гимн таронаси билан бошланди. Таниқли шоир, “Дўстлик” оредени соҳибаси Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб ушбу қўшиқни бастакор Олимжон Тиллабоев басталаган. Гимнни Наманган санъат коллежи ўқувчилари Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиби Шаҳноза Ёқубжонова ва “Истеъдод” халқаро танлови ғолиби Камрон Мамадалиев ижро этишди.
 
 
Шуни айтиш даркор, ярим асрдан буён ҳар йили ўтказилиб келинаётган нафосат ва гўзаллик айёми дилларга сурур бағишламоқда. Байрамни кўргани Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига ошиқаётган ёшу кекса турфа анвоий гулларнинг муаттар атридан эстетик завққа тўлмоқда. Хусусан, гул байрами доирасида биринчи мартаба ташкил этилган гуллар билан безатилган юзга яқин машиналар иштирокидаги параднинг тарифи-ю таассуротлари ҳозиргача тиллардан тушгани йўқ.
 
 
Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, сифат жиҳатидан такомиллашиб бораётган асл ва навқирон гул байрами билан йиғилганларни самимий табриклади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари борлиги, шу маънода дунёнинг саноқли давлатлардагина ўтказиладиган гул байрами Наманганда ҳам анъанавий равишда нишонланаётгани энг аввало, барчага фахр ва ғурур бағишлашини таъкидлади.
Эътироф этиш жоиз, олдинлари гул байрами август ойида, у ҳам бўлса атиги икки кун мобайнида ўтказиларди, байрам қамровидан эса ташкилотчиларнинг кўнгиллари тўлмас эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг ноябрь ойида Наманганга ташрифи чоғида гул байрамининг шакл-шамойилини тубдан ўзгартириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, айёмни баҳор фаслига кўчириш ва унинг кўламини кенгайтириш  таклифини илгари сурганди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, гул байрами 2017 йилдан бошлаб баҳор кунларида бир ҳафта давомида уюшқоқлик билан ташкил этиш йўлга қўйилди.  Жорий йилдаги нафосат айёми эса ўзининг шаклу шамойили, бетакрорлиги, дизайни жиҳатидан аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Бундан ўз навбатида наманганликлар беҳад хушнуд бўлибгина қолмай, вилоятда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида имконият эшикларини очди. Қайд этиш жоиз, бу йилги гул байрамига ўтган етти кун мобайнида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Корея, Хитой каби 14 та давлатдан 300дан зиёд туристлар ташриф буюрдилар.
 
 
“-Бугунги кунда Наманганда бўлаётган бунёдкорлик ўзгаришлари, барпо этилаётган боғу роғлар, одамлар манфаати ва ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш йўлида яратилаётган имкониятларга очиғи дунё аҳли ҳавас билан боқмоқда. Айниқса, дунёнинг кўпгина давлатларида малака ошириб қайтган наманганлик гулчилар ҳозирда ўзига хос гулчилик мактабига асос солиб, ҳатто “лолалар юрти” дея эътироф этиладиган Голландиянинг гулчилари билан ҳам рақобатлаша олаётганлигидан чексиз қувонасиз, албатта”, - дейди шоир Зиёвиддин Мансурнинг “Ғазнаи Намангон” шеърини ўқиб тадбирга кўтаринки файз киритган Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов.
 
 
Тантанали маросимда Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳри Абдуллаева, Яҳёбек Мўминов, Самандар Хамроқулов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, эстрада хонадалари Отабек Муҳаммадзоҳид, Муниса Ризаева, Қиличбек Мадалиев ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар даврага янада кўтаринки тароват киритди.
 
 
Тадбирнинг ҳаяжонлари дамлари яқинлашиб, ғолиб ва совриндорлар, турли номинациялар эгалари номи маълум қилинди. Олий ўрин соҳиблари учун ажратилган 2 та “Спарк” автомобилига гулчи Мирзоҳид Холмирзаев ҳамда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акционерлик жамияти жамоаси сазовор бўлди.
 
 
Бобур боғида “Мен Ўзбекистонни севаман” ва “Мен Наманганни севаман” номли махсус гул композицияларини ҳавола этишга муносиб ҳисса қўшган вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар ҳамда божхона бошқармалари “Ватан куйчиси” ва “Ватан туйғуси” номинацияларига лойиқ деб топилди.
 
 
Шунингдек, гул байрамида биринчи ўринни эгаллаган гулчи Азизбек Мамажонов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, иккинчи ўринни олган Садриддин Қодиров ва Наманган шаҳар халқ таълими бўлими, учинчи поғонани банд қилган Жўрахон Мўминов ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти жамоалари ҳам диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
 
Дарвоқе, Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наманган аҳли ва меҳмонларга завқу шавқ улашаётган гул сайиллари июнь ойининг якунига қадар давом эттирилади.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
Суратлар Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Мавзуга оид

  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15971
  1. Ёш журналистлар тақдирланди

    27- июнь мамалакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади.

    2016-06-25 14:57:581061
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101251
  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:001120

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz