NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Наманганда авиамоделчилар мусобақаси

Июнь 08
09:54 2016

Наманганда корд авиамодели бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги мусобақалари якунланди. 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 га яқин спортчи иштирок этди. 

Тўрт кун давом этган қизғин беллашувларда ўқув-техника спорт клублари ва “Ватанпарвар”нинг бошланғич ташкилотларида шуғулланувчи катта ёшдагилар чемпионат, 18 ёшгача бўлганлар эса биринчилик мусобақаларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. 

Чемпионат баҳсларида Тошкент шаҳридан Сергей Святний, Вадим Васильев, Борис Нагов, Фарғона вилоятидан Алишер Мирзаев ва Юрий Киселев, АРЗ-1 жамоасидан Саид Сардор ва Владимир Новиков ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 

Биринчилик мусобақаларида пойтахтлик Муҳиддин Бобораҳимов, Алексей Калашников, фарғоналик Лазизбек Ғаффоров, наманганлик Сардор Умаров олтин медалга сазовор бўлди. 

Корд авиамодели бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги жамоавий ҳисобда Тошкент вилояти жамоасининг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Иккинчи ўрин Фарғона вилояти ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри жамоасига насиб этди. 

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101381
  1. Оилавий спортчилар мусобақаси

    Наманганда “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасида 12 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди. 

    2016-07-19 17:28:36977

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz