NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил

Наманганда автомобиль ўғриси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Март 26
17:14 2018

Наманган вилоятида тўртинчи марта қонунбузарлик содир этган автомобиль ўғриси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Уйчи туман суди тўртинчи марта қонунбузарликка қўл урган 26 ёшли О. Акбаровга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг хабар қилишича, у дастлаб 2013 йил март ойида Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан судланган, аммо ярашув билан иш ҳаракатдан тугатилган. Иккинчи марта жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2013 йил 7 майдаги ажримига кўра ЖК 169-моддаси 2-қисмининг «г» банди (хонадонга кириб ўғирлик қилиш) судланиб, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 2012 йил 5 декабрдаги Қарори татбиқ этилиб, айблилик масаласи ҳал қилинмасдан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Давлат томонидан берилган имтиёзни қилмишлари учун имконият деб қабул қилган шахс жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг 2015 йил 9 сентябрдаги ҳукмига кўра ЖК 166-моддасининг 1-қисми (талончилик), 25, 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди (такроран ўғирлик қилиш), 223-моддаси 2-қисмининг «в» банди (қонунсиз чет элга чиқиш ва Ўзбекистонга кириш) билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Аммо О. Акбаровга бу ҳам камлик қилган. 2017 йил 21 август куни соат 23:50 ларда О. Акбаров «Уйчи вино пункти» биноси олдида фуқаро Н. Ахуновга тегишли «ВАЗ-2106» русумли автомашинани ҳайдаб кетиб, Янгиқўрғон тумани Хўжашўркент маҳалласида қолдириб кетган.

Судда О. Акбаров айбига иқрор бўлиб, шу куни маст ҳолатда спиртли ичимликлар дўкони қаршисида қолдирилган автомобилни ўз ёнидаги калит билан ўт олдириб, ҳайдаб кетганини тан олди.

Суд О. Акбаровга нисбатан жазо тайинлашда унинг илгари қасддан содир этган жинояти учун бир неча маротаба судлангани, охирги ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташи давомида қасддан жиноят содир этганини қонуний равишда жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топди.

Суднинг 2018 йил 23 январдаги ҳукми билан О. Акбаровга ЖК 267-моддасининг 1-қисмига асосан муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, деб хабар беради«Газета.uz».

Мавзуга оид

  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331124
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101213
  1. Меркель Германия канцлери лавозимига навбатдаги муддатга номзодини қўйишини расман маълум қилди

    Германия канцлери Ангела Меркель 2017 йилда Германия канцлери лавозимига 4-муддатга номзодини қўйишини расман маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

    2016-11-21 09:38:54517
  1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

    “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Шу ҳақдаги қонунни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган.

    2016-09-24 15:49:31705
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151144

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz