NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

Июнь 22
10:44 2016

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, хусусан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар жараёнида спорт ва соғлом турмуш тарзи тамойилларидан самарали фойдаланиш, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Қизларининг спорт, хусусан, бадиий гимнастика билан шуғулланиши истагида бўлган ота-оналар кўпайиб бормоқда, – дейди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова. – 2005 йилда мингга яқин қиз бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланган бўлса, бугун бу кўрсаткич 6 мингдан ошди. Бунда болалар спортини ривожлантириш дастури доирасида спорт билан шуғулланиш учун замонавий шароитлар яратилаётгани муҳим омил бўлаётир. 

Ёш спортчилар булава, арғамчи, ҳалқа, тўп, тасма каби буюмларда бажариладиган нозик машқларни мусиқа садолари уйғунлигида намойиш қилди. 

Турнирнинг спорт усталигига номзод қизлар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида Бухоро вилоятининг “Нафис” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Самарқанд ва Наманган вилояти терма жамоалари тегишлича иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. 

Энг кичик иштирокчилар ўртасидаги жамоавий машқларда Тошкент шаҳри вакиллари ғолиблик шоҳсупасининг юқори поғонасини банд этди. Қашқадарёлик кичкинтойлар иккинчи, наманганлик спортчилар учинчи ўринга сазовор бўлди. 

2003-2007 йилларда туғилган спортчиларнинг шахсий беллашувларида Тошкент вилоятидан Кристина Пак, Натали Муратова, Қашқадарё вилоятидан Севинч Бозорова, Сирдарё вилоятидан Жасмина Ёрбекова, Андижон вилоятидан Ойгул Машраббоева ўз ёш тоифасида ғолиб бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти қизлари биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳри бадиий гимнастикачилари иккинчи ва Наманган вилояти терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

                                                                                                                                                           Акрамжон Сатторов, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191090
  1. Омонмуродова Будапешт турнири саралашини ғалаба билан бошлади

    Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Венгриянинг Будапешт шаҳрида старт олган турнирнинг саралаш баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

    2016-09-05 08:40:41642
  1. Наманганда Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди

    Ёшларнинг кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида  Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида очиқ  учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

    2016-10-20 15:08:16822
  1. ОЧИҚ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР

    Парламентнинг асосий функцияларидан бири депутатнинг сайловчилар билан доимий мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлигига эришишдир. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламентига асосан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг қуйи парламентдаги фракцияси аъзолари сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда.

    2016-07-07 09:36:49858
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101248

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz