NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Наманганда барпо этилаётган боғ Ўзбекистонда ягона бўлади

Май 03
20:14 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифининг иккинчи кунида Наманган шаҳридаги “Наманган истиқлол боғи” маданият ва истироҳат боғи мажмуасида олиб борилаётган қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Ўзбекистонда ягона бўладиган ушбу мажмуанинг тамал тоши давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7-8 июль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида қўйилган эди.

Маълумот ўрнида, 110 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, кичик стадион, муз саройи, тўрт юлдузли меҳмонхона, йирик аттракционлар, эртаклар шаҳарчаси, савдо шохобчалари, кутубхона ва интернет кафе, боулинг ва фитнес клублари, ҳунармандлар маркази, амфитеатр, аквапарк ва бошқа объектлар бўлади. Ўзига хос ландшафтга эга бўлган ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гуллар кўчатлари экилиб, ботаника боғи яратилади. 

Туркиянинг “Dome+Partners” компанияси лойиҳаси асосида қурилаётган мажмуанинг умумий қиймати 12 миллион доллар ва 116 миллиард сўмни ташкил этади. Мазкур кўнгилочар масканда йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатиш мўлжалланган. Уни 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш, 1 минг 500 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Айни кунларда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

Президентимиз истироҳат боғини сифатли ва хавфсиз барпо этиш бўйича тавсиялар берди. Нафақат вилоят, балки мамлакатимизда қиёси йўқ бўладиган мазкур паркка "Афсона" деб ном беришни таклиф қилди. 

Шу ернинг ўзида мазкур боғда қурилиши режалаштирилаётган “Ўн бир Аҳмад” масжиди, Наманган шаҳар канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, Гулистон даҳасида бунёд этилиши мўлжалланган “Namangan City”, Поп туманида замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор 

    2017-01-05 09:44:42908
  1. "Ахборот" ва "Давр" кўраётган пайтда  "Чаманзор"да свет ўчмайди ёҳуд маҳаллада янги ташкил этилаётган кутубхонанинг ўчмас зиё тарқатиши ҳақида

    "Минг раҳмат сизларга, китобхонликни тарғиботи учун қарор чиқарган Президентимизга ҳам раҳмат”,  - дейди маҳаллада яшовчи 85 ёшли Абдуллохон  ота.Йиғилиш давомида фуқаролар айнан “Ахборот” ва “Давр” кўрсатувлари намойиш этиладиган пайтда бот-бот электр токи ўчиб қолишига эътирозларини билдирдилар. Бу борада мутасадди ташкилот раҳбарлари энергия тежаш режимини тартибга солиш, ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар пайтида аҳолини ундан мосуво этмаслик тўғрисида топшириқ берилди.

    2017-07-11 02:02:281920
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151029
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101044
  1. 29 июлга ўтар кечаси «Юлдузлар ёмғири»ни кузатиш мумкин бўлади

    29 июлга ўтар кечаси июль ойининг анъанавий «юлдузлар ёмғири» — Жанубий Дельта-Акваридларини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-28 18:28:24873

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz