NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида тиббий-ижтимоий акцияда ўтказилмоқда

Август 19
16:27 2016

Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тиббий-ижтимоий акцияда аҳолининг барча қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Наманган шаҳар марказий поликлиникасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, хусусан, хотин-қизлар, оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Бу мамлакатимизда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги ижтимоий акция жорий йилнинг ўзида учинчи марта ўтказилаётганида ҳам ёрқин ифодасини топмоқда, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов. – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган навбатдаги тиббий кўрик давомида юртимизнинг етакчи тиббиёт марказлари ва илмий муассасаларининг шифокор-олимлари томонидан Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Норин, Янгиқўрғон, Чортоқ ва Чуст туманлари марказий поликлиникаларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Мазкур муассасаларда тадбирнинг юқори савияда ўтиши учун барча шарт-шароит яратилди. 

Ҳафталикнинг дастлабки икки кунида икки мингга яқин аҳоли малакали кардиолог, терапевт, офтальмолог, стоматолог, невропатолог, травматолог ва бошқа шифокорлар томонидан замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кўрикдан ўтказилди. Тадбирда кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар текширувига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Касаллиги аниқланган беморларга тегишли ташхис асосида тиббиёт муассасаларида даволланиш учун йўлланма берилмоқда. 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

 

Мавзуга оид

  1. O'zLiDeP хайрия акцияси: Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
    Ота-оналари ва шифокорлари билан етиб келган 180 нафар ёш беморларга дастлаб қондаги қанд миқдорини тезкор аниқлайдиган тиббий асбобдан фойдаланиш тартиб-қоидалари батафсил тушунтирилди. Сўнгра ҳар бир болага беғараз глюкометр ва тест полосткалари тарқатилди. Эътиборлиси, салкам 60 миллион сўмлик ушбу замонавий тиббий асбобларни харид этишда шаҳар, туман ҳокимликлари, ишбилармонлар, O’zLiDePдан сайланган депутатлар саховатпешалик қилишди.
    2018-06-23 19:20:341294
  1. Ўзбекистонда Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

    Мамлакатда биринчи Президент хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

    2017-01-25 13:16:01441
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101211

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz