NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Октябрь 17
17:08 2018
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятидаги вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этиш жоиз, мазкур танлов ҳар йили анъанавий равишда “Йил имоми” номи остида ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эътиборан эса мазкур кўрик-танлов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги буйруғига биноан янги номда ва янги низом асосида ташкилланди.
 
 
Уч босқичда ўтказилиши белгиланган танловнинг дастлабки шаҳар-туман ҳудудий босқичларининг ғолиблари Наманган шаҳридаги “Яҳёхон тўра” жоме масжидида ташкил этилган вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.
 
Муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланган танлов аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай қори Турсунов сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида фуқароларнинг виждон эрканлигини тўлақонли таъминлаш, одамларнинг диний-маърифий билимларини ошириш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб авайлаш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
 
 
Ушбу танлов эса давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
 
 
“Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг асосий мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғоялар муаллифи, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат эканлиги қайд этилди.
 
 
Дарҳақиқат, ушбу танлов юртимизни юқори савияли, кучли билимга эга диний кадрлар билан таъминлаш, имомларнинг малака ва кўникмаларини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
 
Танловда кузатувчи сифатида иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Муҳаммадаюб домла Ҳомидов ўз сўзида муфтий хазратларининг танлов қатнашчиларига саломини етказиб, Наманганда мазкур танловга ўзгача иштиёқ билан катта тадорик кўрилгани, тадбир юқори савияда ташкил этилганини маълум қилди.
 
Танлов қатнашчиларининг чиқишларини баҳолаб борган ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, “Энг маърифатли имом” танловининг Наманган вилояти босқичида Поп туманидаги “Муҳаммаджон қори” жоме масжиди имом-хатиби Қодиржон Умрзоқов ғолиб сифатида эътироф этилди.
 
 
Косонсой туманидаги “Эшонбобо” жоме масжиди имом-хатиби Ибодулло Усмонов фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
 
 
Наманган туманидаги “Халил ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Шамсиддин Ҳафизов учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
 
 
Шунингдек, диний-маърифий соҳадаги тарғибот-ташвиқот ҳамда маъмурчилик ишларида ташаббускорлиги билан ажралиб турган масжидлар ва уларнинг ходимлари турли номинациялар ғолиби сифатида рағбатлантирилдилар. Қуйида улар билан сизларни таништириб ўтамиз:
 
“Энг кўп обуна уюштирган имом”: Камолиддин Ҳамроқулов - Норин тумани “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-хатиби.
 
“Энг кўп мақола нашр этган имом”: Абдулвоҳид Исоқов - Наманган шаҳридаги “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом-хатиби.
 
“Энг обод масжид”: Наманган шаҳар “Мавлоно Алийюл қори” жоме масжиди  - (имом-хатиб Абдулбосит Ҳамдамов).
 
“Энг тарғиботчи имом”: Шукрулло Турсунов - Наманган шаҳридаги “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби.
 
“Энг таъсирли ижодий иш”: Обидхон Икромов - Наманган вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари
(“Жазарий матни” ҳамда “Қуръони карим тиловатида вақф ва ибтидо” рукни остида чоп этилган асарлари учун)
 
“Энг хушовоз муаззин”: Носирхон Юсупов - Косонсой туманидаги “Аълохон маҳдум” жоме масжиди муаззини.
 
“Энг ишбилармон мутавалли”: Хасанхон Сиддиқов - Уйчи туманидаги “Машҳад мозор” жоме масжиди мутаваллиси.
 
“Энг миришкор боғбон”: Маъмуржон Ризаев - Поп туманидаги “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди боғбони.
 
“Энг намунали таҳоратхона”: Наманган шаҳар “Маҳдум эшон” жоме масжиди  таҳоратхонаси (имом-хатиб Боситхон Шаҳобиддинов).
 
“Энг замонавий қоровулхона”: Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжиди  қоровулхонаси (имом-хатиб Боситхон Юсупов).
 
“Энг бой кутубхона”: Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжиди  кутубхонаси (имом-хатиб Боситхон Юсупов) .
 
 
Танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги томонидан диплом ва ташаккурнома, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
Суратларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятидаги вакиллиги матбуот хизмати тақдим этди.

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:181028
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:15981
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191127
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101286

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz