NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Наманганда "Фарғона водийсида гастроэнтерология ҳафталиги – 2017" биринчи минтақавий илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда

Ноябрь 30
10:07 2017

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган, жигар ва ошқозоности бези хавфли ҳамда хавфсиз ўсмаларини аниқлаш ва жарроҳлик йўли билан даволашнинг долзарб масалаларига бағишланган анжуманда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари, шунингдек, Россия Федерациясидан шифокор-олимлар, жарроҳлар иштирок этди. 

Анжуманда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жаҳон андозалари даражасида юксалиб бораётгани таъкидланди. 

– Жаҳон тиббиётининг асосчиси, буюк олим Абу Али Ибн Сино ватани бўлмиш Ўзбекистонда тиббиёт жадал ривожланаётгани халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда, – дейди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг А.Вишневский номидаги жарроҳлик институти профессори Д.Ионкин. – Бу нафақат пойтахт – Тошкентда, балки барча вилоятларда шундай халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманлар тез-тез ўтказилаётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Мазкур конференция бугунги кунда бутунжаҳон тиббиётида долзарб бўлиб турган муҳим масалага бағишланган ва у бизнинг эндокринология соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Конференциянинг биринчи куни гепатопанкреатобилиар жарроҳликнинг долзарб масалаларига оид илмий маърузалар тингланди. Жумладан, "Панкреатодуоденал резекцияда муқобил ошқозоности безида аъзо сақловчи проксимал резекцияси", "Ошқозоности бези саратонининг маҳаллий тарқалган турида криодеструкция", "Ошқозоности безида лапароскопик аралашувлар натижалари", "Қора талоқдаги хавфли бўлмаган ўсмаларни лапароскопик ва роботассистент ёрдамида олиб ташлаш усуллари", "Жигар ҳажмли ҳосилаларида анатомик резекциялар" мавзуларидаги маърузалар мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. 

– Тиббиёт тараққиётида юксак технологияларга асосланган диагностика ва даволаш усуллари татбиқ этилмоқда, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлик кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Ф.Нишонов. – Мазкур анжуманда россиялик ва мамлакатимиз шифокор олимларининг бу борадаги изланишлари самараларига оид кўплаб янгиликлардан воқиф бўлдик. Илгари сурилган ғоялар, илмий тадқиқотлар натижаси ўлароқ қўлланилаётган янгиликлар вилоятимиз шифокорлари билими ва кўникмасини бойитишга хизмат қилади. 

Анжуманнинг амалий қисми Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида давом этди. Бу ерда россиялик шифокорлар наманганлик ҳамкасблари билан биргаликда маҳаллий жарроҳларга энг мураккаб жарроҳлик амалиёти бўйича маҳорат дарсини ўтди. Ҳали жорий этилмаган янги амалиётларни конференция қатнашчилари видеотехникалар воситасида кузатиб бориш имкониятига эга бўлди. Хусусан, Профессор Д.Ионкин ва наманганлик шифокор-жарроҳлар Т.Мамадумаров, А.Рўзиматов томонидан вилоятда илк бор ўтказилган медаости бези асоратланган кистасини ички дренажлаш резекцияси амалиёти муваффақиятли бажарилди. 

Шунингдек, мазкур муассасада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Россиянинг А.Вишневский номидаги жарроҳлик институти ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. 
 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Мавзуга оид

  1. Мода ҳафталиги бошланди

    "Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, модельер ва дизайнерлар, чеварлар, талаба-ёшлар таклиф этилди. 

    2016-11-24 11:00:25703
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34960
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:301200
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101336
  1. Наманганда ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг минтақавий босқичида 37 ўғил-қиз истеъдодини намойиш этди

    “Истиқлол ғунчалари” республика кўрик-танловининг Наманганда бўлиб ўтган минтақавий босқичида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидан 37 ўғил-қиз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. 

    2016-10-27 18:10:14916

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz