NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Наманганда халқаро "Гул байрами" 27 майда бошланади!

Май 12
22:08 2018

Наманган вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Гул байрами” бу йил 58-бор нишонланади. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гўзаллик ва нафосат байрами тантаналари шу йилнинг 27 май куни (якшанба) Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғда бошланади.

Анънавий байрамда гулчиларимиз томонидан Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган гуллардан намуналар, бир-бирига ўхшамаган гуллардан тайёрланган декорация ва конструкцияларни томоша қилишингиз мумкин. Байрам дастури доирасида турли маданий тадбирлар, кўнгилочар бадиий томошалари кайфиятингизга кўтаринкилик бағишлайди.

Байрамнинг илк куни тантанали очилиш маросими ўтказилади. Шу  куни гуллар билан безатилган машиналар паради ҳам ташкил этилади. Қолаверса, бу анънавий гуллар шодиёнаси ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз, албатта! Барча ҳамюртларимизни ва юртимиз меҳмонларини ҳар йилгидан-да ўзгача руҳда ўтиши кутилаётган анънавий гул байрамига таклиф қиламиз!

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101218
  1. Ўзбек олимлари йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган касалликка қарши вакцина ихтиро қилишди

    Вакцина ветеринария, чунончи бузоқлар, қўйлар ва эчкиларда пастереллёз касаллигининг олдини олишда қўлланилади.

    2016-07-29 09:07:30696
  1. ЭРТАМИЗ БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

    Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Президентиимз ва ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун имконият ва шароитлар яратилди. Уларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат миқёсида қонунлар, тегишли муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Биргина она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим тизимидаги бугунги янгиланишларнинг барчаси бу соҳада эришилган ютуқларнинг амалий исботидир.

    2016-06-23 13:15:33946

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz