NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганда Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан медиатур ташкил этилди

Сентябрь 15
11:33 2016

Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Тўхтаназаров Бахтиёр” хусусий корхонаси ва Чуст туманидаги “Olmos Farm Text” масъулияти чекланган жамиятида совутиш жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш корхоналари ҳамда хладагентларни рециркуляция қилиш ва қайта ишлатиш марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида медиатур ташкил этилди. 

Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда атроф-муҳит барқарорлигини сақлаш, табиатнинг бебаҳо неъматларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳамда уларни асраб-авайлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Музлатгич, совутгич ва ҳавони мўътадиллаштиргич каби техник ускуналарни таъмирлаш устахонаси ва кўп миқдордаги мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган замонавий музлатгич – омборхонага эга мазкур корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонднинг “Иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар ҳудудида озонни емирувчи моддалардан фойдаланишни жадал қисқартиришнинг бирламчи бажарилиши” қўшма лойиҳаси доирасида замонавий ва иқтисодий тежамкор ускуналар топширилди. 

– Мазкур лойиҳа долзарб глобал экологик муаммолардан бири – озон қатлами емирилишининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош мутахассиси Ноила Рустамова. – Унга кўра, мамлакатимиз бўйлаб танлаб олинган 100 дан зиёд совутиш техникасини таъмирлаш режалаштирилган. “Тўхтаназаров Бахтиёр” хусусий корхонаси, “Olmos Farm Text” масъулияти чекланган жамиятида ҳам ускуналардан таркибида гидрохлорфтор сақловчи газларни рециркуляция қилувчи, яъни газларни чиқариб, қайта ишлаб, яна фойдаланишга жорий этиш имкониятини берувчи технологик мосламалар ишга туширилди. 

Мазкур мосламалар хлорфтор углеродлари билан ишлайдиган фреон моддасининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳавога чиққан ҳар бир хлор атоми табиий реакциялар натижасида юз минглаб озон қатламини емирувчи атомларни ҳосил қилади. Лойиҳадан кўзда тутилган яна бир мақсад гидрохлорфтор сақловчи газлар импортини камайтириш орқали хусусий сектор салоҳиятини оширишдир. 

Медиатурда янги технологияларни жорий этиш тартиби, атроф-муҳит, инсон саломатлигини сақлаш ҳамда иқтисодий тежамкорлик жиҳатларининг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. 

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331192
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:501715
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101288

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz