NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади

Сентябрь 18
19:27 2018
Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да республика ишчи гуруҳи, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Наманган инвестиция бизнес-форуми” ташкил этилди.
 
 
Ушбу иқтисодий бизнес анжуманида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар, банк муассасалари масъул ходимлари, ишлаб чиқариш корхоналари, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларидан маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонлар, АҚШ, Голландия, Дания, Озарбайжон каби давлатларидан ташриф буюрган ҳамкор бизнесменлар вакиллари иштирок этдилар.
 
 
Бизнес-форумда Наманган вилоятининг инвестиция салоҳияти ва уни рўёбга чиқариш борасида эришилаётган натижалар, туризм салоҳиятини кенг оммага намойиш этиш ва ички туризмни ривожлантириш масалалари, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар, истиқболдаги имкониятлар ҳақида сўз борди. Мавжуд бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ва уларни олиш тартиби ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбиркорларга ва хорижий инвесторларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар, ҳамда имтиёзли кредитлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
 
Форумда шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвесторларга бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, солиқ имтиёзлари ва преференциялар, банк кредитлари ажратиш, импорт ва экспорт, туризимни ривожлантириш, тадбикркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари  борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
 
Вилоятда фаолият юритаётган илғор ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси, давлат хизматлари маркази, адлия тизими томонидан кўрсатилаётган ҳуқуқий-ахборот хизматлари кўргазмаси намойиш этилди.
 
Таъкидлаш жоиз, Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Жумладан, дастур асосида тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш йўналишларида умумий қиймати 190 миллион долларга тенг 166 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва уларда 4 мингга яқин киши иш ўрнига эга бўлди. Жумладан, Наманган шаҳрида “Мирай Сокс” қўшма корхонасида трикотаж маҳсулотлари, “Суғдиёна файз текстил” масъулияти чекланган жамиятида тикувчилик маҳсулотлари, “Ўз Часис” қўшма корхонасида автомобиль фаралари, “Нам Точ сервис” хорижий корхонасида том ёпқич ашёлари, “Косонсой серҳосил интенсив боғлари” масъулияти чекланган жамиятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, “Чодак асл бизнес” масъулияти чекланган жамиятида ун ва ун маҳсулотлари, “Уйчи парранда” масъулияти чекланган жамиятида парранда гўштини ишлаб чиқариш сингари йирик лойиҳалар ишга туширилди.
 
Таъкидланганидек, қулай инвестиция муҳитини яратишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барпо этилаётган эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни вақтда юртимиздаги 7 та эркин иқтисодий зоналардан бири Наманганда ташкил қилинаётир. Жумладан, Косонсой туманидаги “Косонсой-фарм” саноат ҳудудида дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқаришга қаратилган, умумий қиймати 13 миллион 200 минг долларига тенг 10 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Унда 100 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиққаришни йўлга қўйиш кўзда тутилиб, 2018 йил охирига қадар 3 та, 2019 йилда эса 6 та корхона ишга туширилади. 2020 йилда иқтисодий саноат зонаси тўла қувват билан ишлай бошлайди.
 
Бундан ташқари, саноат ишлаб чиқариши йўналишидаги “Наманган” эркин иқтисодий зонаси Чуст туманида ҳам ташкил этилади. Унда умумий қиймати 157 миллиард 300 миллион сўмлик 12 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
 
 
Форум иштирокчилари “Орзу” кичик саноат зонаси, Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсона” маданият ва истироҳат боғи, “Наманган момиқ сочиқлари” корхонасида бўлиб, қулай  инвестиция муҳити самаралари билан бевосита танишдилар.
 
Биз тадбиркорлар учун бизнес форуми ташкил этилганидан бағоят хурсандмиз. Чунки, бундай иқтисодий анжуманлар бизнес ҳамкорларимиз сафини ортиши, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам серхаридорлигини таъминлашга хизмат қилади, - дейди Уйчи туманидаги “Эгамбердиев” мебел фабрикасининг маркетолог дизайнери Шохруҳ Бобомирзаев. – 2016 йилнинг сентябрь ойида асос солган корхонамизда ишлаб чиқарилаётган 18 хил турдаги маҳсулотларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш билан бирга қўшни Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларига ҳам экспорт қиляпмиз. Форумга келган хорижий давлатларнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам ҳамкорлик юзасидан фикр ва таклифларни алмашдик.
 
Эътиборлиси шундаки, форум давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва инвесторлар ҳокимлик, прокуратура, божхона, солиқ ва банк мутасаддилари билан мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
 
Форум ишида Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов иштирок этди ва сўзга чиқди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати олган суратлардан фойдаланилди.
 

Мавзуга оид

  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32959
  1. НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА «АХСИКЕНТ» АРХЕОЛОГИК МАЖМУАСИ ЯРАТИЛАДИ

    Мажмуа ҳудудида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини ўрнатилади, турли тарихий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган меъморий ансамбль ташкил этилади.

    2017-11-15 15:56:461331
  1. Наманган вилоятида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

    Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги, саноат, кичик бизнес ва бошқа йўналишларда амалга оширилган лойиҳалар асосида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. 

    2016-07-22 14:32:061120
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101426
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151358

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz