NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Июнь 17
09:21 2016

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди. 

Мусобақанинг очилишида Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом ва маънан баркамол этиб улғайтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бу борада спорт воситасидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Ёшларни ватанпарварлик ва мардлик руҳида тарбиялашда спортнинг техник ва амалий, ҳарбий-амалий турлари муҳим аҳамият касб этади, – деди Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Ш.Мўминжонов. – Анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа спортнинг ушбу турларини тарғиб қилишда ҳам яхши самара бермоқда. 

“Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон тумани кенгашининг ўқув спорт-техника клуби қошидаги замонавий картинг майдонида кечган мусобақа якунларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди. 

Наманган шаҳар техник-амалий спорт турлари маркази спортчиси Ясмина Эгамбердиева, “Бектемир” ўқув спорт-техника клуби аъзолари Камолиддин Нажмиддинов, Владислав Базин, Вячеслав Шипков, Фаррух Муродов, Николай Саев, Учқўрғон ўқув спорт-техника клуби аъзоси Бекзод Жўраев, Тошкент бирлашган техника мактаби спортчиси Данил Беляков, пойтахтлик Кристина Шипкова, Данил Алимов, Никита Силенко, Борис Конюхов, Антон Камишин, наманганлик Темур Зинатулин, Адҳам Эгамбердиев, “Ватанпарвар” ташкилоти Ангрен автомобиль мактаби курсанти Александр Доноченко, андижонлик Иброҳимжон Тўйчиев, Исломбек Исмоилов, бухоролик Жасурбек Бахшиллаев, Яшнобод ўқув спорт-техника клубининг аъзоси Константин Гнездилов, “Ватанпарвар” ташкилоти Гулистон автомобиль мактаби вакили Иван Баришев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. 

Умумжамоа ҳисобида “Бектемир” ўқув спорт-техника клуби жамоаси чемпионат шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди. Иккинчи ўринни Тошкент бирлашган техника мактаби ва учинчи ўринни Андижон вилояти жамоаси эгаллади. 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191043
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101179
  1. Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги-2018 мезбони маълум

    Аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги-2018 мезбони номи эълон қилинди.

    2016-09-05 08:33:35519
  1. Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди

    Унда Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари иштирок этди. 

    2016-08-09 19:53:49698

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz