NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Наманганда китоб байрами: Маҳмуджон Парпиевнинг янги асари нашрдан чиқди

Май 25
12:04 2018

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Китоб байрами” Наманган вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Хусусан, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш - буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида китоб байрами бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасалари, адабиёт ва китоб ихлосмандлари, талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан ташкилланган “Намунали китоб дўкони” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими, турли хил сўровнома ва акциялар йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.

Китоб байрамида шунингдек, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳам ўтказилди, унда ёшларимиз фаоллик кўрсатдилар. 

Тадбир доирасида Нодира номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида моҳир публицист, таниқли ёзувчи, “Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиевнинг “Намозшомгул” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.  Адабий кечада ёзувчи ва шоирлар, талабалар, китобхонлар жамул-жам бўлишди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров, Боқий Мирзо ва Рустамжон Умматов сўзга чиқиб, адибнинг ҳаёти, ижодий фаолияти ҳақида тўхталдилар. Тошкентдаги “Турон-иқбол” нашриётида чоп этилган “Намозшомгул” китоби, унинг муаллифи истеъдодининг тажаллиси ҳақида фикр юритдилар.

“- “Намозшомгул” Ҳаёт ва Аброр тақдирининг рамзи. Муаллиф шу рамзни очиш жараёнида қаҳрамонларнинг нутқига жамият оғриқларини сингдириб юборган. Қиш фасли азоби, мардикорлик, қимор, исмларнинг хато ёзилиши, тиббий маданиятнинг йўқлиги каби изтиробли ҳолатлар шулар жумласидан. Жонли халқ тилидан моҳирона ва фаол фойдаланилгани асарнинг ўзига хос ютуғидир”, - деди адабиётшунос Муҳаммад Вали ўз сўзида.

Кўнгилларга завқ ва маънавий озуқа олиб кирган китоб байрамининг фаол иштирокчилари турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади.

Оқилхон Дадабоев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371077
  1. "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

     Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажаради.

    2016-05-29 19:01:32883
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101210
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401662

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz