NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганда Корея ҳамкорлигида технопарклар ташкил этилади

Ноябрь 03
18:13 2018
Шу йилнинг июль ойида Корея Республикаси технопарклари уюшмаси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қатор шартлашувлар имзоланишига эришилган эди. 21-26 октябрь кунлари  Жанубий Кореянинг Тегу шаҳрида нишонланган Корея технопаркларининг 20 йиллиги халқаро конференцияси ана шу шартлашувларнинг мантиқий давоми бўлди. Улкан аҳамият касб этган нуфузли халқаро тадбирда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, шунингдек, Корея модели асосида технопарклар ташкил этган Тайван,  Индонезия, Вьетнам, Эфиопиядан ҳам меҳмонлар қатнашдилар.
 
Таъкидлаш лозимки, Корея технопарклари уюшмаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат маҳаллий бозорда ахборот-коммуникация технологиялари ва экотизимлар стартапини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тарафларнинг ўзаро режаларини акс эттиради. Кореялик ҳамкорларнинг технологик тажрибаси ғояларни юзага келтирадиган, уларни ишлайдиган, ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотларга айлантирадиган майдонча ва Ўзбекистонда стартапларни ривожлантириш учун пойдевор бўладиган “IT” - инфратузилмасининг универсал объектини яратишга имкон беради. Технопарк тузилмасида тадқиқот лабораториялар, “R&D” - марказлар, коворкинг марказлари ҳамда инновацион экотизимнинг бошқа таркибий қисмлари бўлиши назарда тутилган.
 
- Халқаро конференцияда Ўзбекистондан тўққиз, шу жумладан, Наманган вилоятидан икки нафар вакил иштирок этдик. Конференция аъло даражада ташкил этилгани билан ҳам эътиборимизни тортди. Дастурлар жадвали гарчи жуда зич жойлашган бўлса-да қисқа фурсатларда кўзланган мақсадларга эришилди, - дейди Чортоқ тумани ҳокимининг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Элёр Йўлдошев. Тадбир таассуротлари ва хулосалари юртимизда ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдек эзгу ниятлар сари йўл очди. Ички имкониятлардан унумли фойдаланиш, билим ва тажриба алмашиш баробарида илғор технологияларни юртимизда амалиётга тадбиқ этиш сари дадил қадамлар ташланади.
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳамкорлик доирасида Наманган вилоятида ҳам 4 та технопарк ташкил этиладиган бўлди: Наманган “IT” технопарки, Наманган текстилтехнопарки, Чортоқ агро ва косметика технопарки, Косонсой тиббиёт технопарки.
 
Шунингдек, вилоятда технопаркларнинг ташкил этилиши билан аҳолини бизнес бўйича қизиқишлари ва билимларини ошириш, ҳар бир туманда инновацион бизнес марказлари ташкил этиш ва замонавий бизнес ташкил қилишга ўргатиш йўлга қўйилади. Бу билан Наманган вилоятидаги олий ўқув юртлари билан технопарклар, профессор ва тадқиқотчилар ўртасида ҳамкорлик ришталари боғланади. 
 
Чортоқ туманида уруғчилик ва кўчатчиликка ихтисослашган агро технопарк ташкил этиш бўйича Кёнбук технопарки ва Чонбук технопарки билан алоқа боғланди. Ташрифнинг яна бир натижаси сифатида Корея иссиқхоналари билан танишилгани бўлди. Чортоқда қулупнай етиштирмоқчи бўлган инвестор 200 гектардан зиёд қулупнай иссиқхонасига эга  ва тадбиркорнинг алоҳида кўчатчилик лабораторияси ҳам бор. Инвестор билан қулупнай, қовун, тарвуз ва бошқа сабзавотлар кўчатчилиги учун лаборатория ташкил этишга келишилди. Юртимизнинг табиий иқлим шароити, тупроғининг унумдорлиги каттадан-катта имкониятларини юзага чиқара олади. Тиббиёт ва косметика борасидаги ҳамкорлик ҳам соҳа ривожига хизмат қилади.
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигида янги уфқлар очган тарихий ташриф

    Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

    2017-04-06 09:25:00632
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:501712
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101287
  1. Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

    Фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади. Байрам меҳмонлари бадиий фильмларни томоша қилишлари, корейс мусиқа жамоаларининг ижоди билан танишишлари мумкин бўлади.

    2016-10-03 19:24:02905

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz