NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

НАМАНГАНДА КОРЕЯ ТЕХНОПАРКИ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНАДИ

Июль 10
11:12 2018
Корея Республикаси технопарклар ассоциацияси раиси, Кёнгбук провинцияси технопарки бош директори Жехун Ли бошчилигидаги делегация айни пайтда бизнес таклифи билан Наманган вилоятида бўлди.
Мазкур ташриф Жанубий Кореянинг инновацион сиёсат борасидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, кореялик ёшларнинг инновацион фаолияти ва тажрибасини наманганлик ёшларга кенгроқ тушунтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Делегация раҳбари Жехун Ли, Кёнгбук провинцияси технопарки корпорацияни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Чон Са Ихен, Ёнгнам университети бизнес бошқаруви факультети профессори Алишер Дадахонов ташриф аввалида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров билан учрашди.
 
 
Мулоқотда вилоят раҳбари Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий-иқтисодий, савдо ва маданият, илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрь ойида Кореяга давлат ташрифидан кейин ҳамкорлик алоқалари сифат жиҳатидан янги даврни бошлаб берди.
- Ўзбек ва корейс халқларининг урф-одатлари ва табиатида ўхшашлик жиҳатлари жуда кўп. Шу маънода, қарашларимиз ҳам муштарак. Биз дунёнинг энг ривожланган ўнта давлати сафига кирувчи Корея Республикасининг ҳамкорликни изчил давом эттирмоқчимиз, - деди Хайрулло Бозоров.
Маълумки, шу йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлил этилиб, бу борада бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлатимизга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес-форумда сўзлаган маърузасини шахсан эшитиб, ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилишда имкониятлар ошишига амин бўлгандик. Бунинг самараси сифатида, Наманган вилоятида "Hyundai" автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа устида иш бошланди. Биз бундан беҳад хурсандмиз, - деди Жехун Ли.
 
 
Қайд этиш жоиз, Жанубий Кореяда ҳам йирик корхоналар эмас, балки кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бунда технопарклар воситасидан самарали фойдаланилмоқда. Бугунги кунда ҳар бир провинцияда (ҳуддудда) технопарк мавжуд, уларнинг сони 18 тани ташкил этади. Энг йирик технопарк майдони 300 минг квадрат метрга тенг. Айтиш лозим, Корея технопарки тажрибаси ва лойиҳаси Колумбия, Япония, Лотин Америкаси мамлакатларида унумли татбиқ этилган.  
Учрашувда ҳам томонлар технопарклар ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, ишлаб чиқариш ва техника йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш, таълим тизимида давлат ва хусусий сектор шериклиги тамойили асосида ривожланиш истиқболлари каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 
 
Меҳмонлар ташриф давомида Наманган шаҳридаги “Дўстлик уйи”да жойлашган вилоят корейс, рус, қирғиз, тожик миллий маданий марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.  Айниқса, делегация аъзолари корейс миллий маданий марказида корейс халқи тарихи ва маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида яратилган шароитларга юқори баҳо беришди.
Бундан ташқари, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида ташкил этилган учрашувда технопарклар фаолиятини йўлга қўйишга оид Корея тажрибаси тақдимоти ўтказилди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Косонсой туманидаги технопарк қурилиши билан яқиндан танишишди, уларга тақдимотда лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган мулоқотда Наманган вилоятининг бизнес имкониятлари, ишбилармонлик салоҳияти, саноат корхоналари вакиллари ва тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари яқиндан таништирилди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
Ҳотамжон Мамадалиев олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. «Дамас»чиларга жарималар қўлланади

    Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳрида жамоат транспортини тартибга солиш юзасидан профилактик тадбирлар давом этмоқда.

    2016-09-17 20:47:071142
  1. Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

    Аҳолининг бандлиги муаммоси нақақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида

    2017-01-07 17:01:331235
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101297
  1. Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

    Фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади. Байрам меҳмонлари бадиий фильмларни томоша қилишлари, корейс мусиқа жамоаларининг ижоди билан танишишлари мумкин бўлади.

    2016-10-03 19:24:02908

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz