NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди?

Октябрь 19
18:18 2018
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида соҳа фаолиятини янада яхшилаш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бироқ “шоли ичида кўрмаклар” ҳам бўлганидек, аҳолини ранжитаётган салбий ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Уларга қарши муросасизлик  билан курашишга бор имкониятлар сафарбар этилиб, таъсир чоралари  кучайтирилмоқда.
 
Малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда тиббиёт муассасаларининг қай даражада иш олиб бораётганлиги мунтазам мониторинг қилиняпти. Камчилик ва нуқсонлар аниқланиб, жойида хал этилиб борилаётир. Яқинда вилоят перинатал маркази, яъни, одамлар тилида айтганда, “марказий туғруқхона”да якунланган текширувда ҳам  муассасада бир қатор ўзибўларчиликлар ва ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги маълум бўлди.
 
Шу муносабат билан ўтказилган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдан ташқари йиғилишида мазкур маниторинг натижалари муҳокама қилинди. Унда шаҳар ва туманлар туғруқ комплекслари, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг акушер-гинекологлари, перинатал марказ раҳбарлари, бўлим мудирлари, шифокорлари, катта ҳамширалари ва доялари иштирок этдилар.
 
Ҳайъат йиғилишида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов сўзга чиқиб, тизим ишини такомиллаштиришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган бир кезда айрим муассасаларда кўзга ташланаётган тартиб бузарлик, лоқайдлик, масъулиятсизлик иллатларига асло тоқат қилиб бўлмаслигини айтди.
 
“- Афсуски, ўрганиш вилоят перинатал марказида талабчанлик бўшаштириб юборилганлиги сабабли тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларига ғоят  совуққонлик билан муносабатда бўлаётганликлари, охир оқибат фаолият бугунги кун талабларига ҳамоҳанг равишда йўлга қўйилмаганлигини кўрсатди”,-  деди Солижон Мўминов.
 
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров вилоят перинатал марказида ўтказилган мониторинг якунлари ҳақида маърузасида таъкидланганидек, ушбу тиббий муассасада Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти.
 
Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Марказда ижро интизоми ниҳоятда суст.  Қолаверса, давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
 
Ошхона таъмирталаб аҳволда. Марказий стерлизация пункти иши ўта қониқарсиз. Клиник-биохимик ва бактериалогик лаборатория иши талабга жавоб бермайди. Шунингдек, марказда наркотик, психотроп ва прейкурсор дори воситаларидан фойдаланишда ҳам камчиликлар оз эмас.
 
Энг ачинарлиси, муассаса ҳудудига кириб-чиқувчи автомобиллар назоратсиз қолдирилмоқда. Дабдабабозлик ҳолатларига қарши курашилмаяпти. Ҳали ҳам янги туғилган чақалоқларни қимматбаҳо автомашиналарда, катта шов-шувлар билан олиб кетиш каби “анъаналар” давом этаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин?
 
Йиғилишда марказ мутасаддиларидан масъулият  талаб этилди. Ишни бўшаштириб юборган раҳбарлар, бўлим мудирлари, катта ҳамширалар ва доялардан изоҳ сўралди. Ҳайъат йиғилиши қарорига кўра 27 нафардан масъул шахсга нисбатан интизомий чоралар кўриладиган бўлди. Жумладан, 2 нафар ходим вазифасидан четлатилди, 4 киши огоҳлантирилди. Яна 4 кишига ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима солинди. 17 нафар ходимга нисбатан ҳайфсан элон қилинди.
 
Марказда даволаш-диагностика стандартлари асосида иш ташкил этиш, муассаса моддий-техника базасини яхшилаш, шифохона ички инфекцияси тарқалишига қарши кескин кураш олиб бориш, кадрлар билим ва кўникмаларини ошириш, оналар ва болалар ўлим содир бўлиши ҳамда асоратли туғруқларнинг олдини олиш чораларини кўриш юзасидан тавсиялар берилди.
 
Ўйлаймизки, Наманган вилояти перинатал марказида юзага келган мураккаб вазият бошқа даволаш-профилактика муассасалари жамоалари учун сабоқ бўлади. Зеро, ўзибўларчилик ҳеч қачон обрў келтирмайди, аксинча юзни шувут қилади.
 
                                                                                                         Абдулла Ғозиев, 
журналист.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45885
  1.  Ишга масъулият ва янгича ёндашув, юксак интеллект  соҳиби бўлиш ҳар бир қишлоқ хўжалиги ходимига қўйилган асосий талабдир!

    Яна энг асосий масала бу - ишга бўлган муносабатни ўзгартириш вазифасидир. Ҳар бир ходим масъулият ва ташаббускорлик билан ёндошсагина, виждодан хизмат қилса ишда барака бўлади. Малакали кадрларга бўлган талабни қондириш учун айни пайтда вазирликнинг вилоят бошқармалари тавсияси асосида ёшларнинг Россиянинг етакчи олийгоҳларига суҳбат асосида ўқишга жўнатиш тизими йўлга қўйилди.

    2018-06-20 20:32:531078
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15994
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101286

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz