NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Наманганда Машрабхонлик: "Адиблар хиёбони" очилди

Май 26
15:09 2018

Наманган вилоятида анъанавий Машрабхонлик ҳафталиги бир қатор ўзига хос ижобий ўзгаришлар ила бошланди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига ушбу маънавий-маърифий тадбирда иштирок этган журналист Орифжон Жўраев хабар берди.

Бобораҳим Машрабнинг ҳайкали қад ростлаган майдон “Адиблар хиёбони” деб номланиб,  бу гўшадан  Машраб издошлари сифатида миллий адабиётмизга бебаҳо ижод намуналари  билан салмоқли ҳисса қўшган Нодим Намангоний, Хилватий, Муҳаммадшариф Сўфизода, Исҳоқхон Тўра Ибрат, Набихон Чустий, Рафиқ Мўмин, Усмон Носир, Зафар Диёр, Ҳусниддин Шарипов, Ҳабиб Саъдулла каби ўн нафар адибнинг бюстлари жой олди.

Машрабхонлик ҳафталигининг очилиш маросимида қатнашган Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Наманган ва наманганликлар ҳаётидаги изчил ислоҳотлар, Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори, ташаббус ва тавсиялари асосида юз бераётган бунёдкорлик ва маъмурчилик самаралар ҳақида сўз юритди.

Анъанавий 58-гул байрами арафасида  нишонланаётган  Машрабхонликка ҳамоҳанг очилган “Адиблар хиёбони” мамлакатда Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда ташкил этилгани иштирокчиларга  янада хурсандчилик улашди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Ер юзи” журнали муҳаррири Ҳумоюн Акбарнинг чиқишлари ҳам ўзига хос эътибор ва ҳурмат изҳори бўлиб жаранг сочди.

“Адиблар хиёбони”дан  бюсти ўрин эгаллаган барҳаёт сиймоларнинг оила-аъзолари номидан адабиётшунос ва ҳуқуқшунос олим Рустам Шарипов самимий миннатдорчилик сўзларини изҳор этди.

Наманган вилояти театри ижодий жамоаси томонидан Абдулла Жабборнинг “Кўрголи келдим...” драмаси асосида тайёрланган композиция тадбирга кўтаринки мазмун бағишлади.

Машрабхонлик ҳафталиги доирасида Наманган Давлат университетида илмий-амалий анжуман ҳам ташкил этилди.

Мавзуга оид

  1. Наманганда «Адиблар хиёбони» барпо этилмоқда

    Сўлим маскан асосида “Адиблар хиёбони” ташкил этилмоқда. Режага кўра Машраб ҳайкалининг икки тарафига Наманган адабий муҳитида муҳим из қолдирган Нодим Намонгоний, Исҳоқхонтўра Ибрат, Чустий, Усмон Носир, Ҳабиб Саъдулла ва бошқа адибу шоирларнинг бюстлари ўрнатилади.

    2017-05-28 13:25:201478
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521261
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101426

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz