NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

НАМАНГАНДА МЕТАН ГАЗ НАРХИ НЕГА ОШИРИЛДИ? ёхуд газ нархининг "Наманганча рақси"

Январь 03
20:20 2019
Маълумки, Фарғона водийсида, хусусан Наманган вилоятида ҳам табиий газ муаммоси қиш кунларига келиб долзарб масала бўлиб келарди. 2018 йил 16 ноябрдан автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида газни нархи 11 сўмга кўтарилганди. Шу ойда тизимдаги босим бироз пасайганда автомобилларга газ қуйиш шахобчаларининг айримлари ҳе йўқ, бе йўқ белгиланган нархдан ошириб, 2100 сўмдан нарх қўйиб олинганди. Ўз вақтида кўрилган мониторинг натижаларида ушбу ҳолат икки кунда жойига тушди ва нархлар 1750-1900 сўм атрофида бўлиб турди.
 
Яъни, 2018 йил 24 ноябрь куни Молия Вазирлигининг “RUZ-68-2018”-сонли буйруғига асосан 2100 сўмга ошган газни нархини 1900 сўмга туширишга эришилган эди. Агарда газ нархини белгиланган нархдан ошириб сотиладиган газ қуйиш шохобчалари аниқланса, Молия вазирлигининг буйруғига кўра, санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилган эди.
 
Бироқ, 2019 йил 1 январь куни фуқаролар томонидан телеграмдаги каналимизга автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида газ нархи 2100 сўмга ошганлиги ҳақида  мурожаатлар кела бошлади. Ушбу мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларда кузатув-ўрганиш ишлари олиб борилди.
 
Ўрганиш якуни бўйича Наманган шаҳридаги 2та (“Боғишамол обод” масъулияти чекланган жамияти ва “Gaz fueling station” масъулияти чекланган жамияти) газ заправкаларида ҳақиқатдан 1 м3 куб газни нархи 2100 сўмдан сотилаётганлиги аниқланганди. Шу куннинг ўзида респубикадаги етакчи сайтларда водийнинг бошқа вилоятларида, масалан, Фарғона вилоятининг Қува туманида 2300 сўм, Андижон вилоятида 2200 сўмга газни нархи ошганлиги, фақатгина Наманган вилоятида газни нархи 1900 сўмдан барқарорлиги сақлаб қолинганлиги ҳақида хабар берилганди.
 
 
 
Буни қарангки, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларининг раҳбарлари “сендан мен қоламанми” қабилида иш тутиб, 2 январь куни кечки соат 21:00дан газ нархини кўтаришга қарор қилишди.
 
Бу билан Наманган шаҳрининг ўзида газ нархи 3 хил кўринишга келди. 1750 сўмдан 2200 сўмгача. Гўёки АЁҚШлардаги 80-91-95 бензинга ўхшаб, газ заправкалар ҳам табақалашгандек туюлди. Хўш, бу каби “ўйин”лардан кўзланган мақсад нима ўзи? Қолаверса, нархни кўтаришга ушбу шахобча раҳбарларининг қандай асоси бор? Унинг қонунийлигини ким назорат қилади? Бу каби саволлар кишини чуқур ўйга толдиради.
 
 
 
 
2019 йил 1 январдан газ заправкаларда солиқ нархи 55 сўмга ошганлиги бор гап. Лекин газни нархи ошмади-ку? 55 сўм учун 300 сўм кўтариб олиш қайси меъёрий ҳужжатларга тўғри келади?
 
Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Gaz fueling station” масъулияти чекланган жамияти (халқ тили билан айтганда тешик тош) заправкаси Молия вазирлигининг қарорига бўйсинмаган ҳолда 2018 йил 5 декабрдан яна газ нархини 2100 сўмга, 2019 йил 2 январь куни эса 2200 сўмга асоссиз кўтариб олганлигига нима дейсиз?!?
 
Аҳвол шу тарзда кетаверса оқибатда халқнинг мутасадди идораларга, белгиланган нарх - у бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган ишончи қаерда қолади?
 
Куни кеча бир юртдошимиз бизнинг телеграмдаги каналимизга мурожаат йўллади. “Чорсу”дан Темир йўл вокзалигача (“Спарк” автомашинасида) йўл хаққи 3000 сўм, “Давлатобод” даҳасигача эса 5000 сўм экан. Яна бир ҳолат Чорсудан - Учқўрғон туманигача 10 000 сўм. Ҳайдовчиларимизга эса баҳона тайёр: газ  нархи ошди, машинам ҳавога юрмайди.
 
Барака топгурларга, бир марта заправка учун машинангиз қанча километр юради, деган саволни бергинг келади. Оддий мисол келтирадиган бўлсак, “Нексия” автомошинаси бир марталик заправкаси 1м3 газни 2200 сўмдан қуйган тақдирда ҳам қанча бўлади? Кўпи билан 50.600 сўм. “Микрарайон”дан (кичик туман – “Давлатобод” даҳаси назарда тутилмоқда) “Чорсу”гача бўлган йўл кўпи билан 15 км.ни ташкил этса, борди келди 30 километрни ташкил этади. Бу билан бир марта қуйилган газ 8 маротаба бориб келишга етади. Энди ўйлаб кўринг, бир марта бориб келиш учун 40 минг сўм (тўрт кишини 20 минг сўмдан борди келдиси учун) оладиган ҳайдовчи 8 мартада (йўлда йўловчиларни тушди чиқдисини ҳисобламаганда) 320 минг сўм ишлаб топади. Натижада, бир марта заправкадан қанча фойда қолди  (269400 сўм). Тўғри, автомобил дегани фақат ёқилғини ўзи билан юравермайди. Бироқ, “Инсоф сари барака” деган ибора ҳам борки, унга амал қилмаса даромадда ҳам барака бўлмайди ахир...
 
Бундай мисолларни автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида ҳам келтириш мумкин. Биз бу билан шахобчани ёки ҳайдовчиларни бир кунлик даромадини ҳисоблаш фикридан йироқмиз. Фақатгина, уларни инсоф доирасидан четга чиқиб кетмасликлари, оддий ойликка кун кўриб яшайдиган одамларни ҳам ўйлашлари, ҳар бир қилаётган ишларини қонуний асосда бажришлари зарурлигини эслатиб ўтмоқчимиз холос.
 
Дарвоқе, бугунги кунда халқимизни жиддий ташвишга солиб турган долзарб муаммо ҳақида бонг уриш орқали қайсидир мутасаддилар ёки кимнингдир “боғи”га қарши атайлаб тош отиш ниятимиз йўқ. Бизнинг асосий ниятимиз Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурганидек, халқимиз эртага эмас, бугун яхши яшаши керак, одамларимиз юртимиздаги ислоҳотлар самарасини ўз ҳаётида яққол сезиши керак, деган олижаноб ғояни амалда таъминлашдан иборат.
 
Шундай экан, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати ўз олдига бундан кейин ҳам бу каби назорат ва амалий тадбирларни янада жонлантириш асосий вазифа қилиб қўйилган. Зеро, ҳар биримиз кундалик юриш туришимизда истеъмолчи ҳисобланамиз. Юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилишида, аҳолимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, пировардида одамларни ҳаётидан рози қилишда бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз!
 
Ҳусанбой Алиев,
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари
федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари.
 
© namnews.uz
 
“Namnews.uz” таҳририяти ушбу масала юзасидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, молия вазирлиги ҳамда давлат рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаларидан амалий чора-тадбирлар кўрилишини ва бу ҳақда тегишли жавоб кутади.
 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон Умра квоталари оширилди

    Келгуси йилдан бошлаб, 10 минг нафар ўзбекистонлик Умра зиёратини адо этиши режалаштирилган. 

    2017-05-31 17:05:12760
  1. Газ нархи 9 фоизга қимматлади

    «Ўзтрансгаз» аҳолига тақдим этилаётган табиий газ нархлари ошганини маълум қилди.

    2016-09-15 11:22:37949
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101465
  1. Роналдунинг Мадриддаги ризқи тугамоқда ёхуд у "Реал" билан келиша олмай қолди

    "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг боши муаммолардан чиқмаяпти. Турли кўнгилсизликларга кўп дуч келаётган португалиялик суперфутболчининг ҳозирги жамоаси билан янги шартнома борасида ўтказаётган музокараси боши берк кўчага кириб қолди.

    2016-10-22 11:21:36786

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz