NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди

Апрель 25
21:11 2018

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик маданияти ва китоб мутолааси тарғиботини янада кучайтириш мақсадида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинларида "Миллий кутубхона" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳада ёшлар ўзлари ўқиб, фойдаланиб бўлган китобларни, миллий адабиётимиз дурдоналарини ўзаро алмашиш ҳамда кутубхонага совға қилишлари мумкин, йиғилган китоблар асосида маҳалла кутубхонаси шакллантирилиши режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида йиғилган китобларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Лойиҳанинг дастлабки мезбони Наманган шаҳридаги "Байналмилал" маҳалла фуқаролар йиғини бўлди.

- Бугунги кунда маҳаллада 3500 зиёд аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 65 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этмоқда, - дейди "Байналминал" МФЙ раиси Муроджон Рахимов. - Ахборот технолояилари асрида ёшларимиз ўртасида китобхонлик маданияти пасайиб кетди. Уйлайманки, бу каби лойиҳалар  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Маҳалла ҳудудидаги 7-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари маҳаллада ташкил этилган лойиҳа учун ўзлари ўқиб, фойдаланиб бўлган китобларидан биттадан совға қилишди. Китоб фонди 150 тадан ошди. Лойиҳа вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.

 

Мавзуга оид

  1. СЕВАРА НАЗАРХОН РИО-2016 ҚАҲРАМОНЛАРИ БИЛАН СЕЛФИ ТУШДИ(ФОТО)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Андижон вилоятида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрам тадбирларида иштирок этмоқда.Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар беради

    2016-08-31 19:29:52840
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101182
  1. «Менинг юртим – менинг бахтим» лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

    Наманган тумани, Тошбулоқ саноат ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга муҳаббат, Она юртга садоқат, туғилиб- ўсган диёрига меҳр кўрсатиш, тинч ва осойишта замонамизга шукроналик руҳида тарбиялаш мақсадида

    2016-07-15 17:19:071111
  1. Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото)

    Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

    2018-01-18 12:41:461057

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz