NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Наманганда “Мустақиллик саёҳати” лойиҳаси юқори савияда ўтказилди

Август 16
17:47 2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида вилоятимиздаги ВЕН, ДЭОҲ ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари қалбида Ватанга нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини янада кучайтириш, истиқлол йилларида эришилган шонли ютуқларимизнинг мазмун -моҳиятини кенг тушинтириш мақсадида “Наманган ёшлар маркази” ташаббуси билан Вилоят ҳокимининг чора -тадбирлар режасига асосан, шаҳар туман ҳокимликлари, Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирокида жорий йил 16 август куни Наманган шаҳрининг диққатга сазовор ҳудудлари бўйлаб “Мустақиллик саёҳати” лойиси юқори савияда ўтказилди.
Лойиҳа иштирокчилари вилоятимиз ёшларининг севимли масканига айланган “Наманган ёшлар маркази”да тантанали равишда кутиб олинди.


Шундан сўнг юртимизда ишлаб чиқарилган 25 та Каптива русумли замонавий автомобилларда саёҳат бошланди.
Лойиҳа доирасида истиқлол йилларида бунёд этилган маҳобатли иншоотлар ҳамда уларда ёшларнинг чинакам баркамол бўлиб улғайишлари учун яаритлган қулай шарт-шароитлар билан иштирокчиларни яқиндан танишиш мақсадида “Навбахор” марказий ўйингохи, “Кичкинтойлар боғи” ҳамда вилоят Ўлкашунослик музейларига автосаёҳат ташкил этилди.
Шунингдек, Наманган шаҳри марказидаги сўлим З.М.Бобур маданият ва истироҳат боғида иштирокчилар учун музқаймоқ ва ширинликлар ташкил қилинди ҳамда саёҳат давомида ёшларни вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида боғда иштирокчилар учун атракционлардан бепул фойдаланиши ташкил этилгани болажонларга олам-олам қувонч ва завқ бағишлади.  



Иштирокчиларни маданий хордиқ чиқаришлари учун саёҳат якунида “Наманган ёшлар маркази” катта залида вилоятимизнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан она ватанимизни мадҳ этган куй-қўшиқлар, байрамона шўх тароналар ҳамда қизиқарли саҳна кўринишлари йиғилганлар томонидан зақвли рақслар ва гулдирос олқишлар билан қабул қилинди. Фаол иштирокчилар тантанали равишда ташкилотчилар томонидан жорий этилган диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Лойиҳага жалб этилган 100 нафардан ортиқ ёшларнинг қалбида ёрқин таасуротлар ва завқли лаҳзаларни муҳрлай олган “Мустақиллик саёҳати” ана шундай юқори савияда ўз ниҳоясига етди.

Хумоюнмиро Абдуллаев,
Ҳожиакбар Паттаев.

Мавзуга оид

  1. Наманганда "Пневматик қуролдан ўқ отиш" тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи юқори савияда ўтказилди

    Наманган автомобиль мактабида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, республика техник-амалий спорт турлари маркази томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб, спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди. Унинг ҳал қилувчи тўртинчи босқич беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 110 нафар иқтидорли ўғил-қиз қатнашди.

    2016-08-24 17:46:34880
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:15949
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101251

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz