NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Наманганда "Ҳоким кубоги" спорт мусобақаси бошланди

Май 31
18:08 2018

Наманган шаҳрида вилоят ҳокимлиги тизимидаги бошқарма ва ташкилотлар ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларига старт берилди.

Мусобақанинг тантанали очилишида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фахриддин Маткаримов ушбу мусобақа ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида дўстона муносабатни янада кучайтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириши ва саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақада вилоятдаги 30га яқин бошқарма ва ташкилотларининг 400дан зиёд ишчи-ходимлари беллашмоқдалар.

“Баркамол авлод” спорт мажмуасида бошланган мини-футбол ўйинларида 24 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг илк учрашувида вилоят маданият бошқармаси ҳамда “Ўзтрансгаз” вилоят бошқармаси жамоалари майдонга тушишди. Унда маданият ходимларининг 6:4 ҳисобида қўли баланд келди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва “Маҳалла” кенгаши ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. 5:5. Пенальтилар баҳсида эса “Маҳалла” футболчилари ғолиб чиқди. 5:6.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши жамоаси кутилмаганда Наманган муҳандислик-технология институти жамоасига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Биринчи кундаги энг йирик натижа Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши жамоалари беллашувида қайд этилди. Унда ҳокимлик вакиллари 15:2 ҳисобида зафар қучди.

Қуйида қолган ўйинлар натижалари билан танишасиз:

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси - Наманган муҳандислик-қурилиши институти 6:3.

Наманган давлат университети – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 7:3.

Вилоят иқтисодиёт бошқармаси – Марказий банк вилоят бошқармаси 1:7.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси - вилоят статистика бошқармаси 2:3.

“Телеком” – вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 2:5.

Вилоят ички ишлар бошқармаси – “Автойўл” 6:6. Пенальтилар бўйича 2:1.

Вилоят бандлик бошқармаси – вилоят халқ таълими бошқармаси 1:3.

Жаҳон чемпиони Севара Қодированинг ҳакамлигида кечаётган стол тенниси учрашувлари ҳам мухлисларда илиқ таассурот уйғотмоқда. Унинг дастлабки кунида ҳар бир жамоадан бир нафардан аёл ва эркак ходим жуфтлик ўйинларида ўз омадини синаб кўришди.

1,2,3-тур ўйинларида рақибларидан устун келган Наманган муҳандислик-қурилиши институти, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, муҳандислик-технология институти, ёшлар иттифоқи, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят газ, “Ватанпарвар”, НамДУ жамоалари совринлар учун курашни давом этитириш имкониятини сақлаб қолдилар.

Наманган муҳандислик-қурилиши институтининг спорт зали мезбонлик қилган волейбол  беллашувлари ҳам рақобат кучли  тарзда ўтмоқда.

Дастлабки кунги учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ватанпарвар” - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2:0.

халқ таълими бошқармаси – Мажбурий ижро бюроси 2:0.

НамМҚИ – Марказий банк 2:0.

фавқулодда вазиятлар бошқармаси – НамМТИ 2:1.

Вилоят газ – “Маҳалла” 2:0.

Мусобақалар қизғин ва муросасиз руҳда давом этмоқда!

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051538
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051065
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101292
  1. Наманганда авиамоделчилар мусобақаси

    Наманганда корд авиамодели бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги мусобақалари якунланди. 
     

    2016-06-08 09:54:391019
  1. Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди. 
     

    2016-06-17 09:21:161087

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz